ТАЪЛИМДАН ҚЎЛЛАРИНГНИ ТОРТИНГЛАР
Нима учун, айнан Фарғона вилоятида ҳокимият ҳам, прокуратура ҳам, департамент ва молия ҳам таълим тизимига «шиллиққуртга ўхшаб» ёпишиб олган?
Сифатсиз озиқ-овқат борми, қиммат-у қирон мева ёки сабзавот борми, футбол клубларининг 1 миллионлик билети ёки қанақадир газета ва журналларнинг обунаси борми, барчасини таълимга тиқиштиришади?
Кимнинг топшириғи дейишса, вилоят ҳокимнинг, прокуратура ёки департаментнинг топшириғи дейишади.
Нимага бугун айнан бу мавзуга тўхталияпмиз, чунки Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими тизимининг икки нафар мансабдор шахси, ҳокимлик топшириғини бажариш, яъни «Нефтчи» футбол клубининг ҳар бири 1 050 000 сўмдан бўлган йиллик чипталари пулини тўлаб бериш учун, Мактабгача таълим ташкилотларидан пул йиғганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбланиб, бир неча кун олдин қамоққа олинган.
****
Азиз Кузатувчи, биз ҳали бу мавзуга тўлиқ ва асослантирилган ҳолда қайтамиз, лекин унга қадар юқоридаги мансабдорлар, обрўларининг борида «ақл-ҳушларини йиғиб олиб», таълим тизимидан қўлларини тортиб туришса, ўзларига нисбатан яхшилик қилишган бўлишарди менинг назаримда...
📝 Ғайрат Абераев
@qoqonjonim_uzb