Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥 Mavsumiy chiptalar sotuvga chiqdi!😍

⚡️“Qoʻqon-1912” jamoamiz 2025-yilgi mavsumda o’z uy o’yinlari uchun mavsumiy chipta sotuvi boshlaganini ma’lum qilamiz.

Muxlislarga ushbu abonement 2025-yilgi mavsum davomida, "Markaziy" stadionda oʼtadigan jamoamiz ishtirokidagi Oʼzbekiston Superligasi hamda kubogi uchrashuvlariga kirish imkoniyatini beradi.

Abonement qulayliklari:
1. Chiptaxonalarda uzoq va uzun navbatda turilmaydi.
2. Abonement sohiblari stadionning markaziy sektorlariga joylashishadi.

Mavsumiy chipta egallariga super sovg’a - sizga jamoamizning libosi va kepkasi bepul taqdim etiladi👕🆓

Murojaat uchun telefon
👇👇👇
+998916977077
+998912869590

Qo'ngiroqlarni soat 09:00 dan 18:00 gacha telfon qilishingizni so'raymiz

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент вилояти Чиноз туманида ҳайдовчилар газ заправкалар ёпиқлигидан норози бўлиб автомобиль йўлини ёпиб қўйишди

P.S. Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар тарқалди

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айтишларича Марғилон шаҳридаги Хитойликлар аризаси билан, ушбу маҳаллада мусулмонлар томонидан илиб қўйилган "Рамазон муборак" деб ёзилган безаклар маҳалла профилактика инспектори томонидан олдиртирилмоқда.

@qoqonjonim_uzb


Қандай қилиб Хитой Марказий Осиё ҳудудини эгаллаб олди? Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон мисолида.

• СССР парчаланганидан кейин Хитой Ўрта Осиёнинг янги мустақил республикаларига ҳудудий даъволар билан чиқди.

• Хитой Жунғор хонлиги таркибига кирган ерларга, жумладан Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қирғизистонга даъвогарлик қилди.

• Қозоғистон Хитой билан чегара масалаларини ҳал қилиб, 1994 йилда 946 км² ва 1997 йилда 407 км² ҳудудларини Хитойга ажратиб бериб.

❗Қирғизистон билан чегарадош аҳоли пункти

• 1999 йилда Қирғизистон 161 км² ҳудудни Хитойга бериб қўйди ва бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлди.

• 2005-йилда Қирғизистондаги биринчи инқилобнинг сабабларидан бири бу бўлди.

• Қозоғистон ва Қирғизистон чегара масалаларини ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйиш мақсадида ҳал қилди.

❗Иқтисодий қарамлик ва қўрқув

• Хитой кучайиб бораётган супердавлат ва у билан чегараларни ўрнатиш зарур эди.

• Хитойнинг келажакда яна ҳудудий даъволар билан чиқиши даргумон.

• Марказий Осиёда, айниқса, Хитойга яқинроқ яшайдиган аҳоли орасида китлардан қўрқиш кучайган.

❗Хитой компаниялари билан боғлиқ муаммолар

• Қозоғистонда ерларни Хитой компанияларига бериш бўйича лойиҳалар муваффақиятсизликка учради.

• Қирғизистонда Хитой кон компаниялари билан келишмовчиликлар митинг ва погромлар орқали ҳал қилинади.

• Марказий Осиё давлатлари иқтисодий жиҳатдан Хитойга қарам бўлиб қолмоқда, бу эса аҳолини хавотирга солмоқда.

❗ Тожикистон мисоли

• 2011-йилда Тожикистон Хитойга 1000 км² дан ортиқ ҳудудни ўтказди.

• Бунга Хитойга қарамлик ва Имомали Раҳмоннинг қаттиқ режими сабаб бўлди.

• Хитой компаниялари Юқори Кумар олтин конини ўзлаштириш учун олди.

❗ Ҳудудий даъволарнинг келажаги

• Хитой ўзининг ғарбий чегараларида барқарорликдан манфаатдор.

• Собиқ иттифоқ республикаларига нисбатан янги ҳудудий даъволар пайдо бўлмайди деб, хеч ким кафолат бермайди.

Jakhon Komil

@qoqonjonim_uzb


Жиззах ва Хоразм вилоятларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “G.B.” МЧЖ раҳбари Ҳ.Б. Бахмал тумани, “Музбел” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида 414 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Гурлан тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “G’.F.” фермер хўжалигига қарашли савдо дўконидан 373 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойнинг ҳукмронлиги ўрта осиё томон кенгаймоқдами?

АлифТВ таҳририятига ўзбекистонлик обуначидан Хитойнинг республикадаги ҳукмронлигининг хавотирли тенденцияси тасвирланган хат келди. Мисол тариқасида яқинда хитойликларнинг мамлакат пойтахти Тошкентдаги боғлардан бирида ўтказган юриши келтирилади.
_ ____ Алиф. Тв
https://youtu.be/DMP19YfNpVY?si=No8VtZtemBykjyWJ

@qoqonjonim_uzb


⚡️Қурилишда чанг ва ифлосланиш талабини бузганлар жаримага тортилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
https://t.me/huquqiyaxborot/17576

Жумладан:

Ўлчами 500 м² ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ ҳудудда, чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг нормативлардан ортиқ даражада ҳавога чиқарилишига йўл қўйиш:

—мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

—мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошимизга яна ўша синовлар келаётгандек туюлиб кетди ва беихтиёр кўнгилда ғаш пайдо бўлди.

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат ака қаерга қараяпти ҳайронсан киши....

@qoqonjonim_uzb


Ривожланишимиздаги тўсиқлар Коррупция, бюрократия, непотизм, монополия эди, энди шу тўсиқлардан озуқаланиб Хитойликлар ҳам қўшилди.

@qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аксарият инсонларга текин томоша ва семичка бўлса бўлди.


@qoqonjonim_uzb


Сир эмаски, бугунги кунда Хитой мамлакатимизга катта миқдорда кредитлар ажратиш билан бир қаторда, хитойлик тадбиркорларнинг ўзлари ҳам юртимизда қўшма корхоналар, савдо шаҳобчаларини ташкил этиш баҳонасида муқим жойлашиб келмоқда. Энди бўлса улар мамлакат қонунларини миллий қадриятларимизни ҳам менсимаган ҳолда ҳаракат қилишни бошладилар. Албатта мутасаддиларимиз, еган оғиз уялади қабилади иш тутиб, хитойликларнинг ноқонуний ташкил этган митингларини босди-босди қилиб юборишганидан ҳеч ҳам ажабланмаймиз. Аммо Шарқий Туркистонлик уйғур биродарларимизнинг хитойликларга нисбатан беэътиборлиги оқибатида бугун уларнинг бошларига келган оғир синовлардан биз ўзимизга тўғри хулосалар чиқармоғимиз лозим. Зеро тарихдан тўғри сабоқ чиқармаслик, оҳир-оқибат ўзининг зарарли ҳосилини берганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

@qoqonjonim_uzb


Ёнида катта ери бор спорт мажмуалари( ДХШ) давлат хусусий шерикчилиги асосида сотиш жадаллашмоқда!

Хокимлар яшин тезлигида ўзига қарашли қурувчиларга расмийлаштириб беришмоқда!!!

Нотаниш фирмалар овора бўлманг тегмайди!

Ҳамма бошини қотиради соққа қаерга кетади деб😃

"Чўнтак" фирмалар трендда. ДХШ асосида давлат пулини еймиз, ерни соққасига енгилгина таъмирлаймиз!
Қизил лента кесиб мақтанамиз!!!


Қўқон бозорида "Хитойликлар савдо бўлимида савдо қилганга битта тоғарача бепул беришар экан" дейишгани учун ана ҳолаларни кириб кетишини кўрингда.

Қанақа байкот ҳақида гап кетяпти? Дейилади хабарда

@qoqonjonim_uzb


Рамзан Қодиров болалигида ўзбек дўппи кийган.

Рамзан Қодировнинг отаси, марҳум Аҳмад-ҳожи Қодиров диний таълимни 1980-йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида (1980—82) ва Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида олган, устози Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1982—86). Аҳмад ҳожи Марғилон дуппини Ўзбекистондан ўғлига олиб келгандир.

👉 @qoqonjonim_uzb


🌳Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилгани аниқланди

Қувасой шаҳар ҳокими экология бўлими лойиҳани рад этганига қарамай кўп йиллик дарахтлар бўлган ҳудудда қурилиш қилишга рухсат берган.

Ҳоким ўринбосари 270 туп дарахтни кўчиришни буюрган, улардан 9 таси нобуд бўлган, қолганлари яроқсиз ерга кўчирилган.

Оқибатда табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437,5 минг сўм зарар етказилган. Ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

👉 @qoqonjonim_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўзбекистон бозорини порахўр рахбарлари сабаб сотиб оляпмиз, тортиб оляпмиз"

Хитой компаниялари

@qoqonjonim_uzb


Репост из: Farg'ona viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тараққиётдан камбағаликка

Тошкент бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорларни синдираётган Хитойликлар.

Бир ўзининг фойдасига,
бошқа давлат манфаатига, ўз халқининг зарарига иш юритиш, эртага қаттиқ пушаймонликка сабаб бўлади.

Қўқонлик тадбиркорларга бугун дарс бўлади, эртага эса "уже" кеч бўлади.

Чунки улар, аллақачон Қўқон бозорларига кириб олишга улгурган.

Тез орада Қўқонликлар буни ҳис қилишади, айниқса камбағал қатлам билан Хозирги бозордаги савдогарлар. Ишсизлик, банкротлик, киракашлар сони ортади. Нега киракашлар сони ортади деб сўрасангиз? Чунки Қўқонда муносиб маошлик иш ўринлари жуда кам, деярли йўқ десак ҳам бўлаверади.

Бандликка кўмаклашиш марказининг Қўқон шаҳар бўлимида эса бўш иш ўринлар сўрасангиз, фақат "ободонлаштириш" га ишга таклиф қилишади, бошқа иш йўқ дея. Аммо тез орада ўша иш ўринлари ҳам бўлмайди ва киракашлар сони ортади, одамлар четга мардикорликка чиқиб кетмшга мажбур бўлади.


Фарғона вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.Ю. ва З.А.лар фуқаро М.Х.га 3 турдаги 2 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 42,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@qoqonjonim_uzb

Показано 20 последних публикаций.