Биз Пискентдаги полигонда писта чақиб ўтирганимизда, Норвегияда ўтган йил сотилган автомобилларнинг 90 фоизи электрик машиналар бўлибди. Бу йил Норвегияда сотиладиган машиналар 100% электрик бўлиши кутилади. Ўзим ҳам ўтган йил борганимда Ослодаги электромобил таксида кетаётиб, ўзгаришларга қойил дегандим. Йирик газ ва нефть ишлаб чиқарувчиси бўлган Норвегияда энди ҳеч ким бензинда юрадиган машинани олишдан манфаатдор эмас - чунки электромобил импортига божлар ва ҚҚС йўқ, парковка бепул, автобус линиясида юриш мумкин ва ҳк.
Ўзбекистон бу йилни яшил энергия йили дея эълон қилар экан, баъзи кучларнинг электромобиллар импортини чеклаш ҳаракатлари қанчалар муваффақиятли бўлишини кўриш қизиқ бўлади. Ўтган йили автомобиллар импорти бир йил аввалги 1,9 млрд доллардан 1,3 млрд долларга қисқарибди. Айни дамда газета.уз яхши янгиликни ёзди - электромобиллар импорти бензинли машиналарникидан кўп бўлган. Лекин бу давом этмаслигидан хавотирлар бор, чунки бу импортни ҳам чеклаш ҳаракатлари бошланган. “Яшил тулпор” канали ёзишича, энди электромобиллар электромагнит мослашувчанлик текширувидан ўтказилиши керак бўлиши мумкин. Бу текин бўлмайди, албатта, демак электромобиллар нархлари 400-500 долларга ошади дейишяпти. Пискентдаги сертификатлаш қанчалар дабдала ишлаётгани ҳисобга олинса, электромагнит текширувларимиз ҳам силлиқ кечишига шубҳа бор.
Ибрат Сафо
@qoqonjonim_uzb