PAYKENT.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бухоро вилояти Қоракўл, тумани Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали
paykent.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: MIRARABMADRASA.UZ
ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида

CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совитиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.

Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.

Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.

Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ВОҚЕЪА СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Кунлардан бирида мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг эшиги тақиллади. Чиқиб қараса, бир мискин аёл турган экан. Ёнида икки қизчасиям бор.

Улар Оиша розияллоҳу анҳодан егулик сўраб келганди. Айни вақтда уч дона хурмодан бошқа нарсалари йўқ эди. Ҳеч иккиланмасдан ўшани олиб чиқиб берди.

Аёл икки хурмони икки қизига бериб, учинчисини ўзига олди. Қизлари хурмони еб бўлгач, онасининг қўлидаги бир хурмога қарашди. Онаси ҳеч иккиланмай қўлидаги хурмони иккига бўлиб, уларга берди.

Оиша розияллоҳу анҳо аёлнинг бу ишидан таъсирланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ у аёлга ўша биргина хурмо туфайли жаннатни вожиб қилди», дедилар.

"Энг гўзал қиссалар"

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
https://t.me/Poykenduz


🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |


Репост из: Naqshband.uz
🌺 Жума куни муборак бўлсин!

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Репост из: PAYKENT.UZ




Репост из: Muslim.uz
#mutolaa
📢"Мотуридийлик таълимоти билимдони" беллашуви ғолиби – Мир Араб мадрасаси жамоаси!

⚡️ Хабар берганимиздек, бугун, 7 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Мотуридий таълимоти билимдони” интеллектуал беллашувининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг сараланган, илғор талабалари иштирок этди.

Мусобақада иштирок этган жамоалар мотуридийлик таълимоти бўйича билимларини қуйидаги тўрт босқичда синовдан ўтказишди:

1. Мавзу бўйича тақдимот;
2. Савол-жавоб (Мотуридий таълимоти асосида);
3. Савол-жавоб (Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга оид);
4. Ижодий чиқиш.

👀Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра ғолиб жамоалар қуйидагича бўлди:

•  1-ўрин: Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига катта замонавий смарт доска;

•  2-ўрин: Тошкент ислом институти жамоасига музлатгич;

•  3-ўрин: Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига Кир ювиш машинаси тақдим этилди. 


🤲 Аллоҳ таоло ушбу мусобақани хайрли ва бардавом қилсин, ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xabar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: MIRARABMADRASA.UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 4 - ҲАЖ: ИБОДАТ ВА МАСЪУЛИЯТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


▶️ Ёсин сураси

📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

#Қуръон
▶️36

Савобидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг
⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.

Ўша етти хислат қуйидагилардир:

1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш.


"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/Poykenduz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
—7 май 2025
—9 зулқаъда 1446


Аллоҳим, бизга тўғрини тўғри қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт. Эгрини эгри қилиб кўрсат, ундан қочишни бизга илҳом айла ва нарсаларнинг ҳақиқатини асли каби кўрсат!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/Poykenduz


Репост из: Naqshband.uz
#Янгиликлар
#Йил_ўқитувчиси

📆 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ўрказилаётган «Йилнинг энг яхши ислом тарихи ўқитувчиси» танловининг Республика босқичининг 1 - 2 -шартлари ўз ниҳоясига етди.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Показано 13 последних публикаций.