🇦🇪Namozni bugundan boshlayman☪️FreePalestine🇦🇪🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Iymon bilan o'lmoq nedur Sharaf
#FreePalestine🇦🇪

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Дуолар
📌 Ҳаётингизни беҳуда ўтказманг!

Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ:
- "Фақатгина тўққиз каломда яхшилик бор" - дер эди.

1. Таҳлил - Ла илаҳа иллаллоҳда;
2. Такбир - Аллоҳу акбарда;
3. Тасбеҳ - Субҳаналлоҳда;
4. Таҳмид - Алҳамдулиллаҳда;
5. Яхшиликдан савол беришда;
6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда;
7. Амру-маъруф қилишда;
8. Наҳий-мункар қилишда;
9. Қуръон тиловат қилишда.


@ravza_uz

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Репост из: 🕋 for [QURAN] lovers 🕋
Solih salaflarning Qurʼondan bosh ko‘tarmay, malol ko‘rmasdan, uzoq va ko‘p tilovat qilishlari meni hayratlantirardi. Endi telefonga mubtalo bo‘lganlarni ko‘rganimdan keyin o‘sha hayratim so‘ndi. Chunki ko‘ngil bir narsani sevsa, u bilan qattiq mashg‘ul bo‘lar ekan.

👤 Ayman Yog‘iy

@QuronOlamigaSayohat | 🛸


Репост из: Сардор домла
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹Ассалому алайкум !

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Чоршанба тонги  хайрли бўлсин ! 🍃🌸🍃

Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин. 🍃💖🍃

Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини
Қодир Аллохдан  сўраб қоламан !

Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин ! 💐🥰💐


✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

Сардор Домла Телеграм каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+bMDCciIoc3hmZWIy


Репост из: НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дуода ҳаддан ошиш

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Репост из: Дуолар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.



Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


​​ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!

ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

“Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.

☝️Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.☝️

📚"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан.

👉 @NamozDarsliklari


Кутиш керак бўлмаган 4 нарса

1. Ҳаётингиз сизнинг ҳаракатингизсиз ўзгаришини кутманг.
Сиз ўз ҳаётингизга ўзингиз масъулсиз. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким сизга яхши ҳаёт инъом этолмайди. Ҳеч ким сизнинг муаммоларингизни англаб, йўлингиздаги тўсиқларни олиб ташлолмайди, ҳеч ким сиз учун муваффақиятга эришмайди. Ҳаётингизнинг қандай бўлиши фақат ўзингизнинг қўлингизда. Сизнинг ҳаёт йўлингизда учрайдиган синов-машаққатлар ҳам, ютуқ-ғалабалар ҳам сизга тегишли ва фақат сизга боғлиқ. Агар ҳаётингиз яхши тарафга ўзгаришини хоҳласангиз, атрофингиздагилар ўзгаришини кутиб ўтирмай, ўзингиз яхши тарафга ўзгаринг. Ҳаётингиз учун масъуллигингизни ҳис қилинг ва ҳаётингизни сизга икки дунёда ҳам фойда олиб келадиган тарзда режалаштиринг.

2. “Эрта”ни кутишни бас қилинг.
Кўпчилигимиз баъзида қилиш керак бўлган муҳим ишларни ҳеч қачон келмайдиган “эрта”га қолдирамиз. Бажариш шарт бўлган ишларни орқага суриш билан биз “кейинроқ албатта бажараман” деб ўзимизни алдаймиз ва аслида эса ҳеч қачон бажармаймиз.
Инсон қилишни хоҳлаган ва унга интилган ишни бугун ва ҳозирнинг ўзида бажаради, эртага қолган барча ишлар ҳеч қачон амалга ошмайди. Сиз “эртага намоз ўқишни бошлайман”, ”Қуръон ўқишни йўлга қўяман” ва “Бошқа муҳим ишлар билан шуғулланаман” деб кейинга сурманг. Сиз буларни ҳеч қачон қилмайсиз, чунки эртага ҳам, индинга ҳам худди “бугун”дек кун келади ва сиз барча ишларни яна эртага қолдирасиз.

3. Сизни ҳамма бирдек ёқтиришини кутманг.
Инсон бенуқсон эмас ва бизга турли одамлар турлича муносабатда бўладилар. Орамиздаги энг мукаммал инсон ҳам ҳаммага бирдек ёқа олмайди ва биз буни унутмаслигимиз керак. Ҳар доим ҳам сизга сиз ўзгаларга қилганингиз каби муомала қилавермасликлари мумкин. Бошқаларнинг фикри сабаб ўз тушунчаларингизни ўзгартирманг. Кимнингдир сизни суймаслиги “сиз ёмон одамсиз” дегани эмас. Бошқаларни сиз қандай кўришни хоҳласангиз шундай бўлишларини ва ҳудди сиз каби фикрлашларини ҳам кутманг.

4. Ҳаётда ҳаммаси аъло бўлишини кутманг.
Ҳаётингиз асалдай ширин бўлади, деб ўйламанг ва кутманг. Аллоҳ ҳар биримизга синов жўнатади ва имтиҳон қилади. Синовдан қочишнинг эса иложи йўқ. Инсон қийинчилик келган пайтда итоат ва сабр қилиши керакми ёки синовни қабул қилмай, “нега фақат менга қийинчилик келаверади?” деб айюҳаннос солиши керакми? Инсон синов келган пайтда қандай ҳаракат қилиши билан фарқланади.
Синов, қийинчилик ҳатто пайғамбарларга ҳам жўнатилган, лекин машаққатлар доимий эмас, ҳар қандай қийинчиликдан сўнг Аллоҳ енгиллик ҳам жўнатади. Бу ҳақда Қуръони Каримда ҳам 2 бора такрорланган.
“Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир” (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).

👉 @NamozDarsliklari


Репост из: SURALAR VA DUOLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЛЛОҲДАН КАСАЛЛАРИМИЗГА ШИФО СОРАШ УЧУН ДУО

Дуони ўқишдан олдин қуйидаги амалларни бажаришимиз керак!

•Биринчи: шифони фақат Аллоҳ беришига ишониш;
•Иккинчиси: бу дуонинг сизга ёрдам беришига ният қилиш.  Ниятингиз кучли бўлса, оддий сув ҳам шифо беради;
•Учинчидан: таҳорат;
•Тўртинчиси: «Астағфиру Аллоҳ»ни ўқиш Аллоҳ таолодан кўп мағфиратдир сўраш.
•Бешинчиси: бу дуоларни ўқинг

Оиша онамиз айтадилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғриётганларида «Фалақ» ва «Нос» сураларини ўқиб, муборак қўлига пуфлаб, оғриган жойига суртар эдилар.
«Фотиҳа», «Оят ал-Курсий» ва ( «Кофирун», «Ихлос», «Фалақ», «Нос») сураларини 7 марта ўқилиб, Аллоҳнинг иродаси билан беморга пуфланади. барча қийинчиликлар, касалликлар, сеҳр-жоду йўқ қилинади.

Илоҳим хеч ким касал бўлмасин.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•


@Namoz_voqtlaribot

СУРАЛАР ВА ДУОЛАР КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ 👇
https://telegram.me/joinchat/ouE9TpRankk5NjEy


Репост из: Ибрат вақти!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
•ХЕЧ КАЧОН ЎЗИНГИЗНИ БОШКАЛАРДАН УСТУН КЎРМАНГ…❗️

📹Охиригача кўринг хулоса килинг…!

📖Яқинларга ҳам улашинг

🥰 @Islomi


Репост из: НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибодатни ҳамма қилиши мумкин экан-у аммо...


👤Сардор домла

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


​​📖​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

11) Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг....

👉 @NamozDarsliklari


Репост из: SHUKURULLOH DOMLA Maruzalari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!👇👇

➥ШУКУРУЛЛОХ ДОМЛА МАРУЗАЛАРИ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ📌


​​«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

Абу Дардо(р.а)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

◽️ Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

◽️ Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

◽️ Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

◽️ Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.

◽️ Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.

◽️ Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

◽️ Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

◽️ Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.

◽️ Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».

Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️


Репост из: НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️
#hikmat

Bir hakim zot aytdilar:

O'ziga ishongan kishi yolg'on gapirmaydi. O'zini aziz deb bilgan kishi xiyonat qilmaydi.


Namoz Va Tajvıd DARSLARINI Biz Bilan O'rganing!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Савол-жавоблар.

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Арафа
#Такбири_ташриқ
Такбири ташриқ айтишни унутманг:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
▪️ 15 июнь – 5 маҳал,
▪️ 16 июнь – 5 маҳал,
▪️ 17 июнь – 5 маҳал,
▪️ 18 июнь – 5 маҳал,
▪️ 19 июнь – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Репост из: Дуолар
​​#ҒАФЛАТДА\_ҚОЛМАНГ!
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00

🤲 Саҳарлик дуоси:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🤲 Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🟢Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


​​АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

🌙 Эслатиб ўтамиз, 15-июн Арафа куни, 16-июн Қурбон ҳайит куни.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг😊


Репост из: Ибрат вақти!
#Дуо 🤲

Фарзандлари намозхон бўлишини сўраб айтиладиган дуо:

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: «Роббижъалний муқиймас-солаати ва мин зурриятий! Роббанаа ва тақоббал дуъаа»

(Роббим, мени ва зурриётимни намозни қоим этувчилардан қилгин. Дуоимни қабул қилгин, Роббим!)

(Иброҳим сураси, 40 оят.)
ㅤㅤㅤㅤ

📖Яқинларга ҳам улашинг

🥰 @Islomi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌻 Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

💐 ЖУМА МУБОРАК 💐

Фарзанд тарбияси каналига уланиш👇
https://t.me/+BPo53FPmvxo4NDJi

Показано 20 последних публикаций.