Ўқувчи қолдирган дарси учун ҳақ олиш❓Cавол: Мен ўқувчиларга қўшимча дарс бераман, яъни репетиторман. Биз ойлик тўловни 100 минг қилиб белгилаганмиз. Лекин шу 1 ой ичида ўқувчим 1 ёки 2 марта дарс қолдирса, белгиланган ҳақни олишга ҳақлиманми?
📥
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлланган ишчилар икки хил бўлади: хос ишчи, умумий ишчи.
Хос ишчи фақат бир кишига, келишилган муддат ва келишилган иш ҳақи эвазига хизмат учун ёлланади. Масалан, бирор жойни қўриқлаш, қўй боқиб бериш ва ҳоказо.
Умумий ишчи фақат бир киши учун хизмат қилмайди. У маълум бир хизматни қилиб бергандан кейингина иш ҳақига эга бўлади. Масалан, тикувчи, бўёқчи, новвой ва ҳоказо
(“Ал-Мухтасар ал-Қудурий”, “Лубоб”).Демак, репититор ҳам умумий ишчи ҳисобланади ва қилган ишига яраша ҳақ олади. Яъни ҳар бир ўтган дарсига ҳақ олади, ўтмаган дарси учун ҳақ олиши жоиз бўлмайди.
Фақат талаба қолдирган дарслари учун ҳам ўз ихтиёри билан, рози бўлиб тўлаб берса, уни олиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.