❤️Кайфият
ЧОЛИҚУШИГАМашҳур кинода Комрон Феридега нима деган, биласизми? У Фериде билан ўрталарида зиддият кучайган, муҳаббати қайта ва қайта синовларга дучор бўлганини билганда шундай деган:
"Мен умр бўйи сен билан синалишимни ўша куни тушунгандим, чунки инсон доимо энг севгани билан синалади". Бизнинг синов қачон тугайди, севгилим? Қачондир тугайдими ўзи? Сен билан синалишимни-ку, билардим, лекин бу синов бир умр давом этишини қайдан билай?
P.S. Одатда туйғуларимни ошкор қилишни ёқтирмайман. Лекин бу қўшиқ юрагимдаги эски оҳангларни уйғотиб юборди. Сизга илиндим. Ижрочини танимадим. @Yangiyolliklar