Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синдиҲолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги «Солнишко» хусусий МТТда содир бўлган.
Унда тарбиячи ёрдамчиси Й.М. тарбияланувчи С.А.ни тинчлантириш мақсадида уни юзларига уриб, тортганича ётоқхонага олиб кирган. Жароҳат етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган.
"Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган".
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз, - дейилади хабарда.
@yangiyolliklar