3 соатдан ортиқ уйқу хором
Одатда тўйиб, пишшиллаб соат 10гача уҳлайдиганлар 3соатдан ортиқ уҳламаслик кераклиги ва бу хором дея бақиришни, ютюбдан шунақа видеолар топиб кўриб ўтиришни ёқтиради. Ишон нормада 8 соат уҳлаш харом эмас ва бу организм учун ҳар қандай ҳолатда фойдали. Чунки кун мобайнида сарфлаган энергиясини шу 8 соатлик уйқу давомида тиклаб олади. Сен хоҳлайсанми йўқми организм дам олиши, ўзини тиклаши керак. Сен уйқуни харом ҳисоблаб кўпроқ вақтни фойдали ишларга бағишламоқчи бўлганинг билан (уҳламаган вақтингда ётвоб китоб ўқийсанда шунақами, ўргилдим сендақа ақлтойдан😒) барибир мия меъёрида дам олмаса концентрацияни йўқотади, вазиятни анализ-синтез қилмай қўяди оқибатда иш/ўқиш фаолиятида хатоликлар/чалкашликлар кузатилади. Кўпинча сутка ишлашимга тўғри кеп қолади. Ишдан чиқиб ишга, кейин уйга, миям тутаб кетмаганига ҳар ҳар замонда озроқ чида ҳозир ёстиғимизга етволамиз деб бошимни силаб мотивация бериб қўяман🤣 Бугун 2 соат уҳладим. Тушликкача ҳолатим норма эди, тушликдан сўнг жараённи анализ қилиш, меъёрий ҳолатимни сақлаб туришни умуман имкони бўлмади, концентрациям йўқолди. Менга айни дамда энг кераги уйқу. Мен учун уйқу харом эмас. Ўзимни тиклаб олишим, нормал одам бўлишим, оилам билан вақт ўткиза олишим, ўғилларимни эркалатиб ўйнатишим учун, меъёрда гапира олишим (овозим ҳам чиқмай қоляпти) учун менга уйқу керак. Сен уйқудан уриб қолган вақтингни қачондир тўловини қиласан. Қимматроқ тўлов қиласан. Узоқ вақт, оғриқли тўлов қиласан....
FikrMan
@Yangiyolliklar