Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мулоқот

Давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигида янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим ҳужжат ҳақида

Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонда энди камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Yoshlar kundaligi


#Мулоқот

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.


Шавкат Мирзиёев

🗣Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда.

Yoshlar kundaligi


#Мулоқот

“Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ”,

Шавкат Мирзиёев


✅Айни пайтда мамлакатимиз Президентининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Yoshlar kundaligi


#Даҳонинг_болалиги

Бу мумтоз инсон тарихимизнинг энг мураккаб, энг жозибадор, энг драматик сиймоларидан биридир.

⏳ Дунёйи фонийга келиб, у нисбатан қисқа умр кўрди – бор-йўғи қирқ етти йил ҳаёт кечирди. Лекин шу суронли умри мобайнида у жаҳон тарихидан шавкатли ўрин олиб улгурди.

Ҳали мурғак гўдак экан, ота-боболари уни суюб-эркалаб, яхши ниятлар билан залворли ном бериб атадилар. Исм ва жисмнинг бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос келиши ноёб учрайдиган ҳодисадир. Лекин бу азамат шахс тимсолида бу ҳол ўзининг ёрқин ифодасини топган эди.

💪 Эзгу дуойи хайр шарофати ила у суврати сийратига ғоят монанд, муаззам ва қудратли салтанатнинг муносиб вориси ўлароқ вояга етди ва сўнгги нафасига қадар беқиёс шиддат, азим бир шижоат тарк этмади уни.

💎 У фазилат бобида камлиги йўқ инсон бўлиб камол топди. Бу беназир сиймо олмос истеъдодини синаб кўрмаган инсоний фаолият соҳаси жуда кам топилади.


Аслида, унинг умр йўли бошдан-оёқ тақдир имтиҳонларидан иборат эди, десак, янглиш бўлмас.

😔 У ўн икки ёшида отадан етим қолди.

Ҳали айрилиқ кўз ёшлари тинмай туриб, қисмат унинг гўдак бошига тож-у тахт миннатини солди.

⚔ Марҳум падарининг қирқи ўтмасдан у ғанимларга қарши жанг майдонида қилич яланғочлаб чиқишга мажбур бўлди.

Ўн икки ёшдан кейин рамазон ҳайитини бир ерда икки бор қарши олмоқ унга насиб этмади – умри мудом от устида, жанг-у жадалларда, сиёсат гирдобларида ўтди.


📚 Гарчанд маърифатли мурғак кўнгли илм-у зиё сари парвонадек талпиниб турса-да, тақдир унга на Бухоройи шариф мадрасаларида, на Бағдод байтулҳикмаларида таҳсил кўрмоқликни насиб этди.

📜 Лекин даҳо заковати ва илоҳий қалами билан у оламнинг тенгсиз адабий ва илмий мўъжизаларини яратмоқликка мушарраф бўлди.

📌 Зотан, унинг муаллими ҳам, мураббийи ҳам шу бешафқат Ҳаёт эди.

💔 У йигирма икки ёшида туғилган диёрини мангу тарк этди.

👑 Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини қамраб олган улкан салтанатга асос солди ва қирқ уч ёшида бу ишни ниҳоясига етказди.

Унинг мамлакатдорлик сиёсати, ҳарб илми асрлар давомида жаҳон ҳукмдорлари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилди.

🔥 Шу сабабли унинг бу борадаги ноёб тажрибалари Атилла, Юлий Сезар, Наполеон Бонапарт, Амир Темур сингари мумтоз давлат арбобларининг номлари билан бир қаторга қўйиб ўрганилади.

Адоват ва фитналар, исён ва суиқасдлар туфайли у умр бўйи қиличнинг дамида тургандек беором, беҳаловат кун кечирди. Неча бор муқаррар ўлим чангалида қолиб, ҳар сафар меҳрибон ва марҳаматли Оллоҳнинг қудрати ила яна ҳаётга қайтди.

⚡️ Тириклик чоғида чархнинг жабр-у жафосини ҳадсиз даражада тортган бу зоти бузург вафотидан кейин ҳам узоқ йиллар тақдирнинг машаққатли синовларига дуч келаверди.

👏 У фавқулодда нодир истеъдоди, беқиёс инсоний салоҳияти билан ҳақли равишда жаҳон аҳлининг ҳайрат ва эҳтиромига мушарраф бўлди. Айни фазилатлари билан у миллатимизнинг, халқимизнинг ифтихор байроқларидан бирига айланди.

📖 Дунёдаги не-не фозил инсонлар унинг ҳақида то ҳануз ҳайрат ва эътирофга тўлуғ ҳикоялар сўзлайдилар.

Бу зот – улуғ аждодимиз, қадим Турон – Туркистон ерининг паҳлавони Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.

Хайриддин СУЛТОН

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

🎖️Президент мактабгача ва мактаб таълими ходимини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади


Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоеванинг ўқувчиларнинг спорт билан қамровини ошириш бўйича тажрибасини юқори баҳолаб, уни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фикр

🤦‍♀️ "Ғалатимасми?" жамоасидан навбатдаги аҳмоқлик.

Балки, муаммолар кўпдир, уларни ҳал қилиш осон бўлмаётгандир.

❌ Лекин, ҳеч қачон ўзбек амалдорлари булар кўрсатганчалик “тупой”бўлмаган.

🙄 Давлат хизматчиларининг устидан кулиб, масхара қилавериш ғалатимасми?


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️⚡️

❌🔞Келесда 19 ёши йигит пичоқлаб ўлдирилгани айтилмоқда😨


Маълумотларга қараганда, уни 17 ёшли ўсмир қасддан пичоқлаган.

Ота-оналарга юбориб қўямиз, фарзандларингизни бир зум хам бўш ва назоратсиз қолдирманг.


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим.


✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур

〰〰〰〰〰〰

📸 Суратга изоҳ: Мазкур ғазал Мирзо Бобур ҳаётининг энг кескин даврларидан бирида — тожу тахтдан мосуво бўлган, умидсизлик, саргардонлик, айрилиқ ва кетма-кет йўқотиш йилларида Тошкент вилоятида битилган дейилади.

Бир томондан Шайбонийхон юришлари, иккинчи томондан ички кураш ва хиёнатлар, Темурий шаҳзодалар ўртасидаги тахт талашувлари. Ва айни шундай оғир вазиятда Бобурнинг аёли Ойиша бегимнинг ундан юз ўгириши.

Шу ташвишлар ичида битилган ушбу ўтли мисралар...


📌 Бугун шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана.

🎬Образда: Саҳобиддин Рустамов, Зилола Ҳакимжонова.
📸Фото: Отабек Турсунқулов.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#супер_романтика

Видеони кўринг, ёшликни эсланг. Бошқаларга ҳам бу туйғуларни улашинг...

💔 Кўзлари жайронни эслатиб, тим қора сочларидан райҳоннинг иси келадиган ўша 17 ёшли қизалоқ ёдингиздами? Уни ҳам, ўн саккиз ёшингизни ҳам ҳалигача унута олмагансиз, тўғрими?

🎙️ Қўшиқни Авазбек Усмонов куйлади!


Yoshlar kundaligi


#Хориж_тажрибаси

ХОРИЖДА КАСБ ТАНЛАШ: НИМАЛАРГА КЎПРОҚ ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?

Касбга йўналтириш муаммоси ҳар доим долзарбдир. Ҳар бир давлат эса бу вазифани ўзига хос тарзда, таълим тизими, менталитет ва кутилаётган натижани ҳисобга олган ҳолда ёндашади. Келинг, хорижий мамлакатлар тажрибасини кўриб чиқамиз.

🇫🇷Франция

Ўқувчилар ўрта синфда меҳнат бозорида долзарб бўлган барча касблар билан таништирилади. Сўнгра ўқитувчи ҳар бир ўқувчига ўз қобилиятига мос бўлган касбни танлаш бўйича тавсиялар беради.

🇯🇵Япония

Мамлакатда ушбу жараён рақамлаштирилган. Мактаб ўқувчиси уч йил ичида камида 48 марта профессионал тестларда қатнашиши шарт. Бу ўсмирнинг қобилиятлари ва кўникмаларига мос келган соҳани танлашга ёрдам беради.

🇺🇸АҚШ

Мактаб ўқувчилари кичкиналигидан бошлаб касб бўйича маслаҳатчилар билан биргаликда келажагини режалаштиришади. Ўрта мактабдан бошлаб ўқувчилар ҳар ёзда танлаган касблари бўйича ўзларини синаб кўришади ва тезда танлов қилишади.

🇳🇴Норвегия

Норвегияда мактаб ўқувчиларига "Касб танлаш тўғрисида маълумот" номли махсус фан ўқитилади. Касбга йўналтириш масалалари саккизинчи синфдан бошлаб интенсив равишда амалга оширилади. Натижалар ҳам ёмон эмас – ўқувчиларнинг 80 фоизи университетларга ўқишга киришади, ва тахминан 20 фоизи коллеж талабаси бўлишади.

🇸🇪Швеция

Швеция қонунчилигига кўра, мактаб ўқувчилари ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин маслаҳат олишлари керак. Таълим муассасаларида ўсмирларга истеъдодларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган "Ҳаёт зинапоясида қаерга бориш керак" касбий йўналиш дастури мавжуд.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Биласизми

🥶Дунёдаги энг совуқ бозор

✍️Мақолани ўқиш


Yoshlar kundaligi


#тезкор

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақалари ўтказилади

Йилда икки марта ўтказиладиган мазкур мусобақаларнинг туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади ва ғолиблар уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

🏆Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.


Yoshlar kundaligi


#Мулоҳаза

КИМ АЙБДОР?

Ҳеч бир аёл – эрининг қўлида даҳшатли ўлим топиш, ота-онасининг олдида ғурури ва қадр-қиммати топталиши, фарзандларининг кўз ўнгида чорасиз ва ҳимоясиз аҳволда қолиш учун турмушга чиқмайди.

Ҳеч бир эркак – кўз очиб кўрган аёлининг умрига зомин бўлиш, ярим тунда қайнотасининг уйига маст ҳолда қўлда таёқ билан бостириб кириш, кўзга қон тўлиб, ўз зурриётларини қўрқитиш, қайнота билан ёқалашиш учун уйланмайди.

Ҳеч бир ота-она – жондан азиз фарзанди кимнингдир қўлида хазон бўлиши, топталиши, номусидан ва келажагидан айрилиб, бир этак бола билан уйига қайтиши учун уни турмушга узатмайди.

Ҳеч бир қайнона-қайнота – келинимни дўппослатаман, тинч уйимни ғурбатхона айлантириб, набираларимни етим, ўғлимни қотил қиламан деб уйлантирмайди.

Ҳамманинг орзу-умидлари, яхши ният ва режалари бор. Унда нега бу каби даҳшатли воқеалар замонамизда кун сайин кўпаймоқда? Агар ҳар кимнинг ўзича важи бўлса, ким айбдор?

❗️Айбдор аниқ: барча бахтсизликлар ва фожиаларнинг бош сабаби – илмсизлик. Йиллар давомида илм ва маънавиятдаги бўшлиқни жаҳолат, нафрат ва бефарқлик эгаллаб олади. Қарабсизки, эр – жоҳил, аёл – ҳиссиз, қайнона – аламзада, ота-она – бефарқ. Финалда эса трагедия...

📖 Илм олинг. Фақатгина ўқиш билан чекланманг – ўқиганингизни уқинг ҳам. Мушоҳадали, мулоҳазали, фикрли бўласиз шунда. Нажот – илмда. Ўзга чора йўқ!


Yoshlar kundaligi


#Тадқиқот

БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?

📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.

⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?

"Ёшлар кундалиги" "Science” гуруҳи шу мавзуга қўл урди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Қачондир дунёда дунё бўлмаган,
Дунёни бор қилган тилакларимиз.
Қачондир, қиёмат қойим бўлса ҳам,
Бир-бирин топгайдур юракларимиз.

✏️ Шеър: Гулжамол Асқарова
🖼 Фото: Абдул Азиз

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Премьера

❤️ Келдимей, ўзингни соғиниб келдим...

✍️ Умидбек Қодиров шеъри
🎙Авазбек Усмонов қўшиғи

Yoshlar kundaligi


#Фикр

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

🇺🇿Бош қомусимизга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар Янги Ўзбекистоннинг муҳим стратегик йўналишларини белгилаб берди. Бир мисол: янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида илк бор "Ўзбекистон – ижтимоий давлат" деган жумла қайд этилди. Аввалига бу тушунча кўпчилик учун ноодатий туюлган бўлса-да, вақт ўтиб, унинг нақадар муҳим ва ўз вақтида қўшилганини англаб етмоқдамиз. Бугун Ўзбекистон айнан ижтимоий давлатга айланиш йўлида муҳим қадамларни ташламоқда.

❔Бу фикр қаердан келиб чиқди? Ёшлар сиёсати тизимида бирга фаолият юритган, ҳозирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаётган Миразиз Мирсултоновнинг фаолиятини кузатиб бораман. Менинг фикримча, давлат айнан шу тизим орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига яқинроқ борди. Энди улар ҳақида қайғурадиган, уларга доимий кўмак берадиган махсус давлат хизмати мавжуд. Соҳанинг ўз эгалари пайдо бўлди – бу эса ижтимоий давлатнинг муҳим белгиларидан биридир.

Мирсултоновнинг бир кунлик иш фаолиятини кузатдим: Ангрен шаҳридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бўлимининг таъмир жараёнини назорат қилиш, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, шаҳардаги 9-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат тарбияланувчилари билан мулоқот, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун сайёр қабул...

☑️ Кун давомида қанчадан-қанча муҳтож одамларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ечимлар берилаётганига гувоҳ бўлдим.

📌Энди ҳисоблаб кўрайлик. Бугун Республика бўйлаб ҳар бир маҳаллада Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари иш олиб бормоқда. Аниқ айтаман: уларнинг ҳам кун тартиби худди шундай. Менимча, ижтимоий давлат мана шундай бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон – ижтимоий давлат!

Бахтиёр Қурбонoв - "Ёшлар кундалиги" медиалойиҳаси раҳбари.

📍Сурат бугун Ангрен шаҳрида олинган.


Yoshlar kundaligi


#Даҳшат

Оҳангаронда 28 ёшли келин эри томонидан ўлдирилди


💔 Аёл ўлимидан 10 кун олдин доимий жанжаллар туфайли ота уйига қайтиб келган. 8 февраль куни тунда эри аёлнинг ота-онасиникига келиб, уни машинасига ўтқазиб, олиб кетган. Шундан сўнг аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган.

👮‍♀️ Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фаровонлик_сари

УЙ ШАРОИТИДА 6 МЛН. СЎМ ДАРОМАД

🐣 Эндигина 19 ёшга кирган Вазира Аширбоева уй шароитида кунига камида 200 минг, ойига эса 6 млн. сўм даромад олишни режалаштиряпти. Маҳалла ёшлар етакчиси ҳомийлик асосида уни етти хазинанинг бири билан таъминлади. Бу хазиналар эса тез кунда фойда келтира бошлайди.

👏 Етакчимизга балли.

📍 Бекобод тумани, "Саврак" маҳалласи.


Yoshlar kundaligi

Показано 20 последних публикаций.