Фарғона шаҳар солиқ инспекциясидаги қонунсизликни прокурор назорат қиладими?!
Фуқаро А.Ф электрон-онлайн аукцион савдоларида иштирок этиб, Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйдан икки хоналик квартира ғолиби бўлади. А.Ф турар жойни 03.03.2025 йилда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказиб, кадастр хужжатларини расмийлаштирганидан сўнг, унга жами: 2 723 514.27 сўм мулк солиғи ҳисобланганидан ҳабар топиб, дарҳол солиқ қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.
А.Ф ўзига нисбатан ҳисобланган, яьни мулкнинг аваалги эгасининг қарздорлигини А.Фни бўйнига илиб қўймай олиб ташлашни сўраган.
Фарғона шаҳар солиқ инспекциясида малакали мутахисис йўқдек, фуқаро мурожаатига келган жавобдан энсаси қотиган, нима эмиш солиқ суммалари қонуний ҳисобланган экан, фуқаро мулкнинг аввалги эгаси А.Латиповнинг 2021-2025 йил март ойига қадар бўлган мулк солиғи қарздорлигини тўлаши керак экан.
Жавоб хати билан танишиб чиқиб, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси чаласаводларни қўлида қолганига амин бўласан киши. Жавоб хатида қандайдир ер солиқлари ҳақида ҳам ёзилган, иккинчи қаватдан мулк сотиб олган фуқаро ер солиғи ҳам тўлайдими? Қизиқ?!
Фуқаро Солиқ қўмитасига мурожаат қилганидан афсуслангани, бундан кўра масалани ижтимоий тармоқда кўтарганимда масала аллақачон ечилган бўлар эди, деб ҳолатни қисқача тушунтириб берди.
Масала битта, фуқаро А.Ф 2025 йил 03 март куни аукцион савдоларида сотиб олган мулкини давлат рўйхатидан ўтказиб, тегишли тартибда эгалик ҳуқуқини олган. Демак фуқарода 2025 йил март ойидан бошлаб мулк солиғи шаклланади. Бироқ, бизнинг шоввоз солиқчиларимиз мулкнинг аввалги эгасининг 4 йиллик қарзини ҳам аукцион ғолиби бўйнига илиб қўйишади.
Фуқарони мурожаати бўйича ўрганиш олиб борган солиқ ходими Ё.Дўстбобоев мурожаатчига телефон қилиб, кадастр органлари хато қилганини мулкни аукционга чиқаришдан аввал давлат захирасига олиш керак эди дейди. Ўзи ёзган жавоб хатдаринг ғирт саводсизликдан далолат эди, буниси энди ортиқча бўлдику! Қандай қилиб хусусий мулкни аукционга чиқаришдан аввал давлат захирасига олади? Сизларда савод борми? Агар сиз кун келиб вилоят ҳокими бўлиб қолсангиз ўша видоятнинг фуқаролари мулкини қирғинбарот қилиб юборар экансизда, шу каллангиз билан.
Нима сабабдан собиқ мулкдордан 2021 йилдан 2025 йил март ойигача бўлган мулк солиғи қарздорлигини ундириш чоралари кўрмагансиз? ФКда умумий даъво муддати уч йил бўлса, нима сабабдан даъво муддатини ўтказиб, бировни қарзини бошқа бировни бўйнига илмоқдасиз, бу хусусида қайси қонунчиликда белгиланган, илтимос шу саволларимга солиқ қўмитаси жавоб берсин.
Агар ундириш чораларини кўрган бўлсангиз суд хужжатини очиқланг. Фуқаро А.Ф юқоридаги ҳолат бўйича прокуратура органига мурожаат қилган, мурожаатни малакали прокуратура хожими ўрганиб чиқиб, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Алимовга ва ижро Ё. Дўстбобоевларга 2025 йил 13 мартдаги 21-07596-сонли жавоб хати бўйича маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилади деган умиддамиз.
https://t.me/ferganamedia