Қочиб юриш бефойда...⚡Гаровга автотранспорт воситасини қўйиб, пулни олиб, маълум бир эҳтиёжлари учун ишлагандан сўнг қарздорликни вақтида тўлаб бориш керак, қочиб юриш бефойда.
⚡️Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 24.06.2024 йилдаги қарздор А.Х дан "Капитал банк" АТБ Фарғона филиали фойдасига 120.450.000 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулки бўлган "NEXIA 3" русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қува тумани бўлимига келиб тушган ва ижро иши юритуви кузғатилган.
⚡Қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни 15 кунлик ихтиёрий муддатда бартараф қилишлиги тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган.
⚡Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли бўлган "NEXIA 3" русумли автомашинаси Фарғона шаҳридан топилиб, хатланди.
⚡️Ҳозирда хатланган мулкни сотиш чоралари кўрилмоқда.
МИБ Қува туман бўлими.
https://t.me/ferganamedia