Қўқон шаҳар ҳокими "Яшил макон" акциясида иштирок этди
Республикамизнинг ҳар бир вилоятида бир вақтнинг ўзида ўтказилган кўчат экиш тадбирлари Фарғонада ҳам кўтаринкилик билан
ташкил этилди.Президентимиз иштирокида бугун Тошкент шаҳри атрофида “яшил” белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари кўчат экиш жараёнини бошлаб бердилар. Шундан сўнг мамлакатимизнинг барча вилоятларида ҳам бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари давом этди ва бу жараён онлайн мониторда намойиш этилди.
Марғилон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, вилоят нуронийлари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram