Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
1#
Сўнгги сўз
Матлубани шундай ёмон кўраман, доим ғирром қилади. Ҳозир ҳам қизлар билан ўртага тушар ўйнаётганимизда кўзини лўқ қилиб "менга копток тегмади" деб туриб олди. Бўлмаса, тўпни ўзим отдим, шундоқ қўлига тегди, ҳатто оғриқдан кўзини бир юмиб очди. Комила копток текканини ҳарчанд айтса ҳам, "тегмади, тегмади" деб ўртадан чиқмади. Жаҳлим чиқиб кетди, коптокни отиб юбордимда:
-Мен, ўйнамайман, ўзи шундоғам уйга киришим керак, -ўзимга тикилиб турган дугоналаримга қараб янаям дадиллашдим, ахир мақтанишнинг айни фурсати эдида,
-Бугун дадамнинг туғилган куни, ресторанда оилавий нишонлаймиз, келинойим сочимни жингалак қилиб қўймоқчи эдилар, бўпти қизлар, -шундай деб, ортимдан алами келиб қолган Матлубага бир қараб, мағрур даврани тарк этдим.
Уйга кирсам, бувим билан бувам супада чой ичиб, гаплашиб ўтиришган экан, мени кўриб бувим ҳайрат тўла оҳангда:
-Рухсора, наҳотки, ўн марта чақиришимизни кутмасдан кириб келдинг, қизим, -деб, кулдилар ва бувамга қараб, -Қизингизга эс кирибдими?-дедилар, мен томонга имо қилиб. Буважоним бўлса ҳар доимгидай эркалаш оҳангида:
-Онамни урушма, бувиси. Менинг қизимдек қиз бор эканми!? Етти иқлимда йўқ. Онамку, ўзимни-деб, менга қараб икки кўзларини қисиб жилмайиб қўйдилар.
Аслида бувим ҳам бувамдан кам яхши кўрмайди. Фақат шомда ўйнасам жаҳллари чиқади.
Тўғрисини айтсам, бу катта оилада энг эркаси ўзимман.
Яхшиси, оиламизни бир бошдан таништираман.
Бувам мактабда тарихдан дарс берганлар. Бувим эса она тили ва адабиётдан. Иккалалари ҳам мен ўқийдиган мактабда ишлашган экан. Ҳозир нафақадалар. Иккита аммам турмушга чиқиб кетишган, иккала аммамда ҳам мен қатори қизлари бор. Улар келса, эҳҳе, уйимиз байрам бўлиб кетади. Ойим билан Дилнура келинойим (Шерзод амакимнинг аёли) бир кун олдин нарса пишириб, ҳаракатни бошлаб юборишади. Яна чалғиб кетдим. Хуллас, дадамнинг исми -Фарҳод ўттиз беш ёшдалар, ойимнинг исми -Дилором, аммо дадам негадир Ширин деб чақирадилар. Дадам банкда ишлайдилар, бувамнинг айтишича, бўлим бошлиғи экан. Онам институтда математикадан дарс берадилар. Ўзи ойим билан дадам курсдош бўлишган экан.
Укам бу йил биринчи синфга чиқди, мен эса олтинчи синфга ўтдим.Оиламизда яна адамнинг укалари Шерзод амаким ва Дилнура келинойим, ҳамда иккита тўпалончи Илёс ва Шаҳзод ҳам бор. Шунча ўғил болаларнинг ичида битта қиз ўзимман. Ёлғиз қиз бўлиш яхшику-я, аммо бола боқиш ёқмайдида. Ҳозир ҳам келинойим мени кўриб қувониб кетдилар
-Рухсорахон, Шаҳзодга қараб турасизми, шундоқ акангизнинг кийимларини дазмол қиламану, кейин сизнинг сочингизни плойкада жингалак қиламиз, хўпми, -дедилар, қовоғим осилиб кетганини кўриб, юзимдан чимдиб, сочларимни силаб қўйдилар. Охирги жумлалари ёқиб, болани олақолдим.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi