Маҳбуба Баҳодир қизи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Маҳбуба Баҳодир қизининг ижодий, адабий канали
@xatlar_uchun_bot
Реклама хизмати учун @xatlar_uchun_botга мурожаат қилишингиз мумкин

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


***
Фотима "Хоним" берган пулни, ишқилиб, йўқотиб қўмай-да, деб жони ҳалак. Ҳар бир қаватни тозалаганда, бир марта хонага келиб сумкасидан хабар олиб қўяди.
Ҳеч қўлига шунча пул ушламаган. Бу пул учун ҳали беш ой ишлаб беради . Балки бозори юришиб кетса эртароқ тўлаб қутилар. Ўзининг ўйидан, ич -ичидан хурсанд бўлди.
Ишларини тезроқ битириб уйига ошиқди. Йўл -йўлакай Сабурага тезроқ келишини тайинлади.
Саҳар соат тўрт бўлишига қарамай,қиш кунлари тонг ёришишидан дарак йўқ. Фотима иссиқ кийимларини кийди ва Сабурага қизларга кўз -қулоқ бўлиб туришини ва эшикни қулфлаб олишини тайинлаб зиналардан деярли югуриб тушди. Кеча Чирчиқ тарафлардан Қўйлиққа юрадиган(улгуржи савдогарлар учун) Дамаслар борлигини ва юриш вақтини аниқлаган эди. Йўллар ҳам қоронғу ва сирпанчиқ экан. Ишқилиб кеч қолмаса бўлгани.
Йўловчилар аксарияти аёллар, ўзлари билан 12-13 ёшлар атрофидаги болаларини ҳамроҳ қилиб олишган. Болажонларга қараб Фотиманинг юраги алланечук бўлиб кетди. Кўзлари юмилиб -юмилиб кетаётган дўмбоққина болакай онасининг елкасига бошини қўйиб олди.
Эҳҳе, бозорда тонг саҳардан ҳаёт қайнар эканку.
Бошланишига уч яшикдан олма, мандарин ва анор олди.Банан олишга қўрқди, қорайиб қолсачи.
Зумда атрофида аравакашлар пайдо бўлди. Нархини эшитиб капалаги учиб кетди. Ахир улар айтган сумма йўлкирадан ҳам қиммат эди. Йўқ, яхшиси, ўзи кўтариб жойлайди, таксига. Такси ҳам фалон пул ҳали. У битта яшикни олиб бориб машинага жойлагунча силласи қуриди, масофa ҳам анча узоқ .Камига шофёр одам тўлганини айтиб шоширди. Иккита яшик қолган эди, амаллаб бор кучини тўплаб устма -уст жойлаштириб кўтарди-ю, белининг оғриғи оёғи билан бирга азоб берди. Машинага етиб келгунча оёқлари қалтираб кетди. Юкхонага меваларни бир амаллаб қўяр экан, оғриқданми, аламданми кўзларидан аччиқ ёшлар думалади.

Реакция -илҳом .Босиб ўтинг

Давоми бор...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


***
Тўй учун ҳамма нарса тахт. Мирислом қуда бўлмишнинг бу қадар обрўли инсон эканини билмаган экан. Келин топиш-у, учрашувми-ей, фотиҳа тўйи ҳаммасини хотини қойиллатди. Тўғри, Шоҳиста бир -икки марта эркак қудани жуда катта мансабдор деб таъкидлаб қўярди.
Мирислом бошданоқ оила тизгинини аёлининг қўлига топширган, ўзига ҳам шу қулай. Ортиқча бош қотириб ўтирмайди. Иккала ўғли ҳам ҳамма масалани онаси билан маслаҳат қилади. Шу сафар катта ўғлига биринчи марта ота бўлиб: "Ўзи қиз ёқдими, яшайдиган сен"- деган эди. Боласи: " Билмасам, ойим яхши деяптилар-ку "-деди елка қисиб.
Дунё дунё бўлиб бундай тўйни кўрмагандир. Дастурхондаги нози-неъматларнинг турфа хиллиги майлику-я, балиқли таомларнинг ҳар бирининг ёнида мўжаз идишчаларда майда, ранг -баранг тирик балиқчалар қўйилган. Йиғилганлар битта таомни еб улгурмасларидан кейингиси келтириляпти. Хонандалар ҳам таомлар сингари навбат кутишмоқда. Чет элдан келган эстрада юлдузлари ҳам шўх,тўйбоп қўшиқлар билан даврани қиздиришмоқда. Тўйхонанинг пойгакроғидан жой олган аксарият меҳмонлар кадрларни телефонга муҳрлаш билан овора.
Қўли -қўлига тегмай хизмат қилаётган Пўлат дастурхондаги исрофгарчилигу йиғилган кибор меҳмонларга қараб туриб бобосининг:" Дунёдаги энг ёмон зиёфат, қорни тўқларга бериладиган зиёфат "деганининг мағзини чаққандай бўлди. Ҳа, бобоси жуда кўп ҳадис ва ривоятлар айтиб берарди, раҳматли .
Бошқа официантлар келган қўшиқчиларга қизиқиш билан тикилиб -тикилиб иш қилаётган бир паллада у уч кундан бери ишлаган пулидан орттириб синглисига этик олиб бера олмаётганини ўйларди.


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Давоми

***
Сабура ҳар кунги одати бўйича уйқудан турган заҳоти пардани тортиб деразани очди. Қалби ёришиб кетди. Ҳаммаёқ оппоқ қор. Биринчи қор. Ҳамон майдалаб ёғмоқда. Ҳаводан тўйиб -тўйиб симирди. Болалик тарк этмаган завқ билан югуриб кийим жавонидан пушти ранг момиқ қўлқопини, худди шу рангдаги бош кийим ва шарфини олди. Бир зум юзларига босиб турди. Раҳматли онажониси олиб берган бу буюмлардан унинг иси келарди гўё. У чой қўйишга ҳам сабри чидамай тезгина формаларини кийди. Эгнига қаймоқранг курткасини илди. Қўнғироқ сочларини икки елкаси узра тушириб пушти ранг шапкасини кийди. Оппоқ юзи ва мунчоқ кўзларини қўриқлаб турган қалин киприклари табиий гўзал эди. Тайёр бўлиб рюкзакини елкасига осди-ю, тўхтаб қолди. Ахир этиги йўқ-ку, энди нима кияди. Ўйлаб ўтиришга эса вақт йўқ. Дарсга кеч қолади. Биринчи соат алгебра. Кеч қолса устози ортиқча уришмайди, аммо ўтиришга рухсат бермайди. Қирқ беш минут тик оёқда ҳамманинг эътибор марказида бўлиб туришдан азоби йўқ қиз учун. У анча эскириб қолган крассовкасини кийди.
Хайрият, ҳали қўнғироқ чалинмапти. Улгурди, аммо унинг жойига Аваз билан Ойбек жойлашиб олганди. Уларнинг тепасига бориб индамай турди. Ойбек бир қараб қўйиб индамади. Аваз эса қўполлик билан: " Нима қилиб бошимда турипсан, бор бошқа жойга
ўтир,"- деб жеркиб берди. У қараса бир -иккита ўғил болаларнинг ёни бўш. Инсофга келишини кутиб жим тураверди. Аваз кўзини олайтириб: "Эшитмаяпсанми, йўқол дедим сенга"- деб итариб юборди.Сабура урилган парта жойидан силжиб кетди. Шу пайт шаҳд билан етиб келган Сардор Авазнинг қулоқ -чаккаси аралаш туширди. Синф қий-чув бўлиб кетди. Аваз кутилмаган зарбадан эсанкираб, чаккасини ушлаб алланималарни пичирлаб нарсаларини йиғиштириб орқага ўтиб кетди. Ойбек эса аллақачон ўз жойига ўтиб олибди. Сабура Сардорга бир қараб раҳмат дейишга ҳам мажоли бўлмай , қўрққанидан қалтирашни бошлади.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Бало

Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

✍️Жалолиддин Румий.

@Mahbuba_Bahodir_qizi

874 0 20 3 31

Қимор ва қадаҳ қашшоқлик келтиради.

Куннинг қандай ўтганини тун кўрсатади.

Аҳмоқлик ва кибр бир дарахтда ўсади.

Тартибни сев, вақт ва кучингни авайла.


Немис халқ мақоллари


@Mahbuba_Bahodir_qizi


***
Фотима бугун ишга эртароқ келди.Автобусда йўл -йўлакай айтадиган гапларини ҳам ўйлаб келди. Ҳа, бошқа иложи йўқ. Тезроқ ҳаракат қилиши шарт. Дўкондаги қўриқчи йигит эшикни очиб қўйган, ўзи эса кираверишдаги диванда телефон кўриб ўтирган экан. У билан бош силкиб саломлашган бўлди. Уст -бошини алмаштириб чиқса ҳамки йигит ўткир нигоҳини тикиб турарди. Фотима тезгина иш анжомларини олиб иккинчи қаватга кўтарилди. "Хоним" нинг хонасини ичидан қулфлаб анчагача титроғи босилмади. Кейин аста йиғиштира бошлади. Қалбида қандайдир қўрқув бор эди. Авваллари, эри билан яшаган пайтлари бунақа бегона нигоҳларга кўпам эътибор бермас эди. Эри борида деярли кўчага чиқмас, бирор юмуш билан чиқса ҳам ўзини гўё совут кийиб олгандай хотиржам ҳис қиларди.
Ишларини якунлай деб қолувди ҳамки "Хоним" келиб қолди. Яхшиям сал олдин қулфни очгани,бўлмаса нима хаёлларга борар эди. Салом берган эди, хайрият қуюқ сўрашди. Айни муддао. Фотима вазиятдан фойдаланиб:
"Опа, битта илтимосим бор эди," деди. Шоҳиста ҳайрон бўлиб, креслога жойлашиб олиб:
"Хўш, нима экан?"-деди.
Энди гапни нимадан бошлашни билмай қолди. Ночорликми,муҳтожликми ниманидир таъсирида йиғлаб юборди: " Менга пул бериб туринг, илтимос, ишлаб узаман.
3 та қизим билан эрим ташлаб кетган, -суҳбатдоши ўзини диққат билан эшитаётганини пайқаб-Унинг устига синглимнинг иккита етим боласи ҳам менинг бўйнимда, уларни ҳам боқишим керак. "-сўзини тугатгунча йиғиси ҳам босилиб қолди ва " Хоним"га умидвор қаради.


Маҳбуба Баҳодир қизи

Давоми бор...

Реакция -битмас -туганмас илҳом. Босиб ўтинг😊

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


***
Мирислом қуда тарафдан келган молларни кўриб шошиб қолди. Ўзи ҳамма хоналар,тўй олди таъмирланиб, янги жиҳозланган бўлса, шунча нарса қаерга сиғар экан. Бир гуруҳ махсус фирма кийимида нарсаларни жойлаштириш билан овора эркагу аёлларни кўриб, демак, шунақа фирмалар ҳам бор эканда, деб ҳайратда эди. Шоҳистанинг эса оғзи қулоғида. Қуда тарафдан мол ёйгани келган аёллар олдида қўлини кўксига қўйиб: "Дадажониси, кириб иссиққина шўрва ичиб олинг"-деса, Мирислом ичида шу менинг аёлимми деб, лаб -лунжини йиғиштиролмай қолди.
Бу молёяр деганлари ҳам тўйдек гап экан. Бугун уйи хотинининг қариндошлари билан гавжум бўлди. Келган ҳамманинг қўлида телефон. Суратга олиб чарчамадилар. Меҳмонлар сийраклашгач қизиқиш устунлик қилиб секин уйга кириб кутилмаган манзарадан лол бўлиб қолди. У уйни жиҳозладик деб юрган экан, жиҳозлаш мана бундай бўлибти. Нақ музей... Қандилнинг ўзига қараб боши айланиб кетди. Ҳаа... Бўлғуси қудаси бу мансабда бекор ўтирмаган экан. Қойил...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Давоми
***

Сабура холаси қанча қистамасин овқатга қолмади. Ўз-ўзидан бўғилиб, бўғзини йиғими, аламми нимадир куйдириб одатига хилоф равишда тез -тез юриб, уйига етиб келганини ҳам сезмай қолибди. Эшикка калит суқса, очиқ экан. Уйга кириб акаси билан алланималар ёзиб ўтирган Сардорни кўриб эсанкираб қолди. Яна салом бериш эсига келмай, ўзининг хонасига кириб кетди.
Муздек бетон деворга суяниб тиззаларини қучоқлаб:
"Энди нима қиламан... Мен қандай қилиб нарса сотаман, нега холамга қаршилик билдирмадим.Мактабга бормайманми?!" деб, бор изтироби кўзидан дувиллаб тўкиларди.
Пўлат Сардорни кузатиб қўйди шекили "Бўпти, омад, гаплашамиз" -деб эшикни ёпди. Кейин овозини баландлатиб:
" Собу, илтимос оқ кўйлагимни дазмоллаб бер, бугун ҳам тўй бор, эрталаб ошга қоламан шекили, эшитяпсанми? "-деб хонага кириб келди. Сабура ўрнидан туриб боши билан
" хўп "ишорасини қилди. Дазмол қилаётиб, бугун яна қўрқув исканжасида тонг оттириш азобини ўйлади. Акаси кечроқ бўлса ҳам уйга келса хотиржам ухлайди. Келмайман деб кетган кунлари турли товушлардан, айниқса, пастки қаватда турадиган Зуля опа ва эрининг ичиб олиб қиладиган жанжалларидан жуда қўрқади. Гўё эшигини бузиб кирадигандек, кўрпадан бошинини чиқариб эшикка қарайди. Ҳаммасидан ҳам ёмони тунов куни очиқ балкондан кўршапалак кириб қолибди. Чироқ атрофида ҳар айланганида юраги қинидан чиқай деди. Ўзи шомдан кейин тўртинчи қават деразасидан қарашга қўрқади. Кўршапалаклар чарх уриб айланади. Баъзан овоз ҳам чиқаргандек туюлади.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДУШМАН

Бир донишманд айтган экан:
– Одамлар душманга оғизларидан йўл берадилар, у эса ақлларини ўғирлаб кетади.

P/S.: Оғзингизга қараб, сизни гапга соладиган кимсадан эҳтиёт бўлинг. Ҳеч ким билан дилдан суҳбатлашманг.



@Mahbuba_Bahodir_qizi


***

Эшик қўнғироғи жиринглаб, остонада Сабура турарди.
Фотима қизни бағрига босган кўйи: "Яхшимисан, аканг яхшими"-деб сўрашди.Бу орада мактабдан келган қизларига кийимларини илиб қўйишларини тайинлади. Сабура холасига қараб унинг янаям озиб кетганини пайқади. Оёқларига домда турса ҳам қалин махси кийиб олибди. Катта қизи қозон тепасига бориб:" Ойи, яна гўштсиз шўрвами?! "-деди норози оҳангда. Фотима бобиллаб кетди:" Йўқ, илигимни солиб қайнатиб қўйганман! Қаердан оламан сенга гўштни "
Қизи индамай бурнини тортиб бошқа хонага ўтиб кетди. Бирпас стулда бошини чангаллаб ўтирган Фотима Сабурага қараб: " Хуллас, бу ўтиришда иш битмайди, бозор қиламиз. Мен Қўйлиқ тарафлардан улгуржи савдога ҳўл мева олиб келаман. Сен ўзимизнинг трасса , Ғазалкентга кетаверишда йўл четида савдо қиласан. Янги йил олди мандарин, олма, анор сотамиз. Кўпчилик тоғга дам олгани ўтади. Машинанинг кети узилмайди биласан. Агар яхши даромад топсак, сенга қишки усти-бош олиб бераман. Шу ҳафта иш бошлаймиз. Мен ишимдан бўшай олмайман. Маошим оз бўлса ҳам боғча пули нон-пон дегандай.
Сабура бу янгиликдан эсанкираб тили айланмай қолди. Шунда ҳам базўр:
"Мактабим..."-деди

Маҳбуба Баҳодир қизи

Давоми бор...

Реакция илҳом беради. Босиб ўтинг 😊

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


***
Мирислом шофёрга жавоб бериб юбориб, ўзининг уловига ўтирди.Кўнгли кенгликларни истаб, Чирчиқ дарёси бўйида машинадан тушди. Кеч кузнинг шамоли этини жунжиктирсада қияликдан эҳтиёткорлик билан сув бўйига тушди. У ўзини доим занжирбанддай ҳис қилади. Ҳар қадамида аёлига ҳисоб беришдан гоҳида чарчайди. Мана тўнғичи йигирма бир ёшга тўлди, ҳадемай тўй. Ўғли тоғаларига ўхшаб эрта оила қуряпти. Бу ҳам Шоҳистанинг "план" и асосида.
Шоҳиста билан илк марта тилла дўконида учрашишган. Онаси мучал ёшига етган невараси учун тилла зирак оламан, деб Мирисломни ҳам етаклаб олди. Олой бозорининг қатор тилла расталари бўларди у пайтларда. Сотувчи қиз пишиққина экан пули етмаса ҳам қўлига зиракни тутқазиб: "Ҳалол одамга ўхшайсизлар, эрта -индин қолган пулни ташлаб кетарсиз"-деди.
Мирислом пулни олиб келганда қиз иссиққина кофе билан сийлади. Бирпасда танишиб олишди, тенгдош эканлар.Дўкон ўзиники экан. Мирисломку йигирма саккизга кириб қўли калталик туфайли ҳали боши иккита бўлмади. Бу қиз нега ёлғиз экан. Айтишича, укаларининг иккитадан фарзанди бор экан. Хуллас, тақдир экан тўй бўлиб ўтди. Шу кундан буён бирор марта пулдан бошқа мавзуда суҳбат қурганларини эслолмайди. Аммо тан олиш керак, аёлининг саъй -ҳаракатлари билан ҳозир шаҳардаги манаман деган бойларнинг бири.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Давоми...

***

Сабура телефонни ошхонадаги стол устига қўйдию, кўнгли ғаш бўлди. Холаси нега чақирди, экан. Анчадан бери йўқламай қўйган эди.Айтганча, кичик қизини боғчадан олишини тайинладику, тезроқ ҳаракат қилиш керак.Ошхонани сарамжонлаб,егуликларни музлатгичга қўйди. Акасига кетаётганини айтган эди, бир- икки ғўлдираб ухлаб қолди.
Уй эшигини ўзининг калити билан қулфлаб, йўлга чиққанида кун анча салқин тушиб қолганини пайқади, оёқ остида ёнғоқ баргининг қуриб қолган хазонлари атрофга қандайдир тундлик бағишларди. Бирорта ҳам барги қолмаган дарахт учларига қарғалар хурпайиб қўним топган.
Болалар боғчаси Сабура ўқийдиган мактабнинг ёнгинасида жойлашган. Боғча атрофида турли русумдаги машиналар тирбандлик ҳосил қилган. У автоларни айланиб ўтар экан, ўзининг исмини эшитиб ялт этиб қаради. Қаршисида синфдоши Сардор турарди. У ўзига ярашган спорт кийимида эди.
--Сабура, яхшимисан, Пўлат аканг уйдами, физикадан озгина ёрдам керак эди. -деди
Сабура бош силкиб ҳа ишорасини қилди-ю, тезгина боғча дарвозаси томон ошиқди. У тез юрар, юраги эса оёқларидан ҳам тез ҳаракат қиларди.
Йўл -йўлакай қақажон Дилнура берган саволларга ҳам фақат бош ирғаб жавоб бериб келарди. Кўзини юмса, кўз олдида яна Сардор... Қиз ўзи ҳеч кимга тикилиб қарамайди, аммо агар у рассом бўлганида Сардорнинг ташқи кўринишини ҳаммадан ҳам аниқ -равшан чизиб бера оларди. Ахир уйда ёлғиз қолган пайтлари телефонидан синфдошлар гуруҳига кириб, Сардорнинг профилидаги расмларга тикилиб ўтиради. Сардор баланд бўйли, ўктам йигит. Юзи буғдойранг, қошлари билинар билинмас туташ, хиёл қирбурун, чаккаларида озгина ҳуснбузар.
Сабура синфдоши билан ақалли саломлашмагани учун ўзидан хафа бўлди, нима қилсин, яна гунг бўлиб қолди. Авваллари ҳам камгап қиз эдику, аммо ўша машъум кундан кейин ҳаяжонланса умуман гапира олмайдиган аҳволга тушди.5-синфга чиққан йили онаси билан Отчопардан мактаб формаси харид қилиб, қайтишда таксига ўтиришди. Шофёр йигит бир зум телефонга чалғиди чоғи, ҳаммаёқни машиналар сигналининг баланд овози тутиб кетди. Тумонат тўпланди. Сабуранинг овози чиқмай қалтироқ тутди. Онасининг ҳамда шофёр боланинг устига анчадан сўнг оқ мато ёпиб қўйишди. Эндигина 11 ёшга тўлган қизалоқ мусибатни тушуниб унсиз, титраб йиғлади.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Унутмa!
Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши бил ки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

Ҳазрати Мавлоно Румий

@Mahbuba_Bahodir_qizi




***
Фотима ишдан чиқиб, озиқ -овқат дўконига кирди.Мўлжалида олиниши керак нарса қолиб, умуман, бошқа нарсаларни харид қилганига ўз -ўзини койиб борарди, ахир шу мандаринни ўрнига икки килограмм майда гуруч олса рўзғорга ҳарна эди, эй ахмоқ, кофе ичишни ким қўйипти сенга, уйда ёғ йўғида. Шунда ҳаммасидан чарчаганини ҳис қилди. Йўқ, бу бойваччалар берган арзимас маош билан кун кўриб бўлмайди, бошқа иш қилиши керак, бошқа иш.
Уйга келиб ҳам шу хаёллари уни тарк этмади.Қизлари мактабдан келмапти,кичигини ҳам боғчадан олиш керак. Юрак тафтини босиш учун битта мандарин арчиб бир бўлагини оғзига солди, кейин бирдан миясига келган фикрдан кўнгли ёришиб кетди. Мана буни ғоя деса бўлади.
Гўё хаёллари тутқич бермай қочиб кетадигандек, сумкасидан апил-тапил телефонини олди. Телефон узоқ чақиргандан сўнг нариги тарафдан овоз келди чоғи, Фотима шоша- пиша:
"Сабура, уйдамисан, меникига тез кел, иш бор, йўлкирангни бераман, тезлаш, айтганча, Дилнурани ҳам боғчадан ол, "-деб телефонни ўчирди.
Бир зум хаёлларига эрк берди. У, албатта, бой бўлиб кетади. Уни қиз туғдинг деган баҳона билан ташлаб кетган эрига ҳали кимлигини кўрсатиб қўяди. Аслида эри билан муносабатлари бошдан яхши бўлмаган. Унинг севган қизи укасига эмикдош бўлгани боис олиб бермай, шу Фотимага уйлантиришган экан.

Давоми бор

Реакция -битмас туганмас илҳом
Босиб ўтинг😊

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Давоми...
***
Кеч куз. Сабура қадамларига оҳиста термулиб, шошилмай уйи томон келмоқда. Аҳён -аҳён елкасига тушиб кетаётган рюкзакининг тасмасини кўтариб, хўрсиниб қўяди. Улар яшайдиган кўп қаватли уй бошқа уйлар каби кодланган темир эшик эмас. Бир табақаси йўқ ёғоч эшик. Яхшиям шу уйлари бор экан, бўлмаса акаси билан қаёққа боришарди. Онаси раҳматли Чирчиқдаги заводда оддий ишчи бўлса ҳам яхши ишлагани учун(ҳар холда Сабура шундай ўйлайди) шу уйни беришган экан. Қўшнилари ҳам асосан турли миллатга мансуб онасининг касбдошлари эди.Бу атроф авваллари очиқ дала эди.Ҳозир эса бир -биридан баланд кўркам хонадонлари бор маҳаллага айланган.У секин -аста зиналардан кўтарила бошлади, учинчи қаватга етганда ҳар доимгидай Шура холанинг ити овоз берди.
Чўнтагига қўл солиб ўзининг калити билан эшикни очиб кирди.
Акаси келган, шекилли, даҳлизда пала партиш ечилган оёқ кийим ётипди. Уларни тўғирлаб ошхонага ўтди. Стол устида, афтидан, ресторандан олиб келинган овқатлар целлофан пакетда аралаш -қуралаш бўлиб ётибди. Акаси тўй ўтказиладиган ресторанда официант бўлиб ишлайди. Шунинг учун кеч келади. Мактабни битириб ўқишни давом эттиролмади. Ўқитувчилари ҳали ҳам Сабурадан акасини суриштирадилар, ахир физика фанидан фан олимпиадасининг шаҳар босқичи ғолиби эди-да. Балки онаси бевақт вафот этмаганда акаси ҳам талабалик гаштини суриб юрармиди.Яна онаси ёдига тушди. Онасини эсласа, ҳамиша жилмайиб гапирадиган оппоқ чеҳраси кўз ўнгида жонланади, майин қўлларини бошлари узра ҳис қилади. Қандай бахтли эдилар-а, гарчи отаси бўлмаса ҳам ширингина рўзғорлари бор эди.
Маъракалар ўтгунга қадар қишлоқдаги бувиси улар билан бирга турди, кейин у ҳам йиғлаб -йиғлаб хайрлашди. Шаҳардаги Фотима холаси ҳам аҳён-аҳёнда хабар олиб туради. Сабура хафсаласизгина чой қўйди. Деразани очган эди узоқдан тоғлар оқариб кўринди, демак тоғга қор ёғипти. Чирчиққа қачон ёғар экан-а. Ўтган йили қалин қор ёғиб йўллар яхмалак бўлган пайтда ўзиям ёмон йиқилган эди-да, аммо ўшанда яхшиям йиқилгани, синфдоши Сардор югуриб келиб қўлини берганди. У ҳам жон аччиғида қўл узатган-у кафтини куйдирган қўлларни секингина қўйвориб сирпана -сирпана хонага чопганди.

***
Мирислом аёли Шоҳистага маҳалла оқсоқолининг кўнмаганини айтди-ю, боши балога қолди. Хотини унинг гапини эшитишни ҳам истамай: "Билардим, битта ишни эплолмаслигингизни, айтмадингизми, шу тўй ўтгунча ўзимиз, ўз пулимизга йўлнинг у бетидаги ўша савил қолгур домни қурилиш баннери билан тўсамиз"-деб, у гўё ёш болага гапиргандай бўғинлаб, камига бақириб гапирарди. Мирислом ичида, ишқилиб, йигитлар эшитмасин-да деб турипти. Хайрият
аёли:" Бўлди, ўзи асабим бузилиб турипти, боринг, чиқинг "-деди бошини чангаллаб. У дарсда чиқиш қўнғироғини кутиб, уни эшитган ўқувчидай, қушдек озод бўлиб хонадан чиқди.
Аёлининг олдидаги абгор қиёфасини яна тунд, кибрли инсон қиёфаси билан ўзгартириб, йўл -йўлакай йигитларга иш тақсимлаб,баъзиларига танбеҳ бериб кетарди.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

Показано 20 последних публикаций.