13#
***
Озод икки барзанги қуршовида кетиб борар экан, қалбида қандайдир ҳадик бор эди. Энди орқага йўл йўқ. У қанча машаққатли бўлмасин, тезроқ ва кўпроқ пул ишлашни, лаънати қарзидан қутилиб, жонажон Ватанига қайтиб, онаизорини кўришни, Моҳидилини ва фарзандларини бағрига босишни хоҳлар эди.
Узун, орқа ойналари қорайтирилган машинада яна тўрт киши бор экан, афтидан, улар ҳам иш излаганлар. Иккитаси бўйи паст, қорача- ҳинд миллатига мансуб шекилли, саломлашиши ўзига хос. Яна иккитаси осиёликка ўхшади, бири -бодомқовоқ, бири- қора қош. Машина тўхтаб, шофёр калласи билан "тушинглар" деб ишора қилди.
Шаҳар чеккасидаги оддий уй. Озод энди пайқади, бу машинада бояги барзанги қўриқчилардан биттаси улар билан келган экан.
Иш таклиф қилган йигитнинг ўзи йўқ эди. Ичида пичирлаб онаси ўргатган дуони ўқиб турибди.
Шофёр уй эшигини тақиллатган эди, аввал бир -бирига жўр бўлган итлар овози, сўнг эркак кишининг норози оҳангдаги:
-Идууу, -деган товуши эшитилди.
Итлар қуршовида эшик очган одам худди товар қабул қилиб олаётгандек, турганларга бир -бир қараб чиқиб, "киринглар" дегандай ишора қилиб ўзи йўл бошлади.
Ташқаридан овлоқ кўрингани билан ичкари шинам ва иссиқ экан. Уларнинг ортидан кирган барзанги оёқ кийимини ҳам ечмаган эди. Тик турган кўйи бу бешовлонга қараб русчалаб, эртага тонг саҳар 5 да олиб кетишини, бугун поездга билет олингач, Коми деган жойга бориб ишлашларини айтди. Агар у ерда яхши ишласа, катта пул топиш имконияти борлиги ҳақида гапирганини Озод англади.
Қария барзангини кузатиб киргач, ҳамон тик турган мусофирларга қараб ўтиришга таклиф қилди. Дарров тефалда чой қайнатиб, батон нон ва қанд- қурс қўйди ва ортиқча мулозаматсиз дастурхонга таклиф қилди. Шериклари ҳам Озод каби туз тотмаганлардан шекилли, иштаҳа билан чой ичишди. Кечадан ҳеч нарса емаган, қолаверса, жисму жонидан совуқ ўтиб кетган Озод ичига иссиқ кириб, диванда ўтирган куйи ухлаб қолибди. Бир пайт кўзини очса, ярим тун. Шериклари бошқа хонада шекилли, у чанқаб сув ичмоқчи бўлиб, роковинанинг сувини очган эди, кран вошиллаб овоз чиқарди, кейин бир маромда илиқ сув тушди. Шу пайт ҳалиги қария кириб келди. У Озодга тикилиб туриб:
-Узбек, -деди.
Озод:
-Ҳа, ота, ўзбекман, -деди хўрсиниб.
Қария юзлари ёришиб:
-Мен ўзбек гапираман, -деди. Озод ўз тилида сўзлаган қарияни худди қадрдонидек яхши кўриб кетди.
Қариянинг исми Олег , ота онасининг қабри Ўзбекистонда экан. Унинг болалиги Ангренда ўтган экан. Ота -онаси уни ўқитишибди, Россия кимё технология институтида ўқибди, шу ерда бир қизга кўнгил қўйибди ва уйланиб қайнона қайнотасиникида қолиб кетибди. Ота -онасига ҳарчанд ялинса ҳам келмабди. Ўзбекистон бизнинг ватанимиз, яхши ёмон кунларимизда шу юрт шу халқ кунимизга яради деб туриб олибди. Ёлғиз ўғил Олег эса кейин -кейин кўникиб, йилда фақат бир марта болалари таътилга чиққан пайти борадиган бўлибди. Олдинма- кетин оламдан ўтган ота-онасини кўмганидан бери қабрини зиёрат қилмабди. У шуларни сўзлаб берар экан, кўзида ёш билан, охир -оқибат ўзи ҳам ёлғиз қолганини, икки ўғли чет элдан қайтмаганини айтди.
Кейин уёқ -буёққа қараб олдида, афтидан, хонада камера бор шекилли, уни ташқарига чиқишга ундади. Озод ташқарига чиққанидан кейин, қария нариги хонага кириб стол тортмасидан ручка, қоғоз олиб нимадир қоралади ва совуқдан қунишиб турган Озодга тутқазиб:
-Бу ерда, мени телефоним и адрес, если что званит қил, ладно, -деб елкасига қоқиб қўйди, -Мен ҳозир сенга иссиқ кийимлар бераман.Кирак булади. Чемоданингга солади, хўп, тушунди, -деди.
Озод кўнгли бўшаб чолни бағрига босди.
Реакция... Реакция... Реакция...
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi