Ўйларим...
Бундан чамаси ўн беш йиллар аввал, малака ошириш институтида проффессор Қозоқбой Йўлдошев маҳорат дарси ўтдилар. Биз устозларга методик тавсиялар бердилар. Дарс сўнгида кимга ёрдам керак, қандай савол бор, деб юзландилар. Ёш мутахассисман, иккиланиб қўл кўтардим ва ўқувчиларга шеър ёдлатишга оид тавсия беришларини, бутун синфга тўлиқ ёдлата олмаётганимни айтдим. Шунда устоз:
--Сиз, аввало, ҳаммани адабиётчи қила олмайсиз, қолаверса бир соат дарсни ёдланган шеърни эшитишга бағишламанг. Сиз шеърдаги мазмунни моҳиятни англатинг ўқувчига, уни инсон қилиб тарбияланг-дедилар.
Бу суҳбатни эслаганим сабаби, кеча янги очилган "Гумма Хонимга" кирдим. Қарасам, ўзимизнинг мактабда ўрта баҳога ўқиган ўқувчимиз растада хизмат қиляпти. Юзида табассум, ҳаракатлари чаққон, қўллари кўксида, хушмуомала эди.
Унга қараб ўтириб, ўйга толдим, бир неча йил олдин шунақа ўрта баҳога ўқийдиган бир ўқувчим "Мен танлаган касб" мавзусида иншо ёздирсам, "келажакда қассоб бўламан", деб ёзибди. Ваҳоланки, бошқа болалар бири учувчи, бири архитектор, бири врач бўлиши, баъзилари ўқитувчи бўлиши ҳақида ёзишган эди. Эртасига бу ўқувчимни чақириб: "Атайлаб шундай, ўйин қилиб ёздинг -а,"дедим. Ўқувчим эса сап -сариқ киприкларини пирпиратиб :" Устоз, нимаси ёмон қассобликни дўдаларим, амақаларим(тошкентча шева) адамлаям қассобла, манам қассоб бўламан "-деди. Барибир ишонинқирамадим. Йиллар ўтиб, гўшт расталарини айланиб юрсам, ўша ўқувчим, ҳам гўшт бўлаклаб, ҳам савдо қилаётган экан. Мени кўриб юзи ёришиб кетди, баралла овозда : "Ассалому алайкум, устозим, келинг"-деб растани айланиб ўтиб елка тутди. Кейин шараф билан хизмат қилиб:" Устозим, оғири билан"-деб қўшиб қўйди. Унинг оқ-сариқ чеҳрасида ҳаётидан мамнунлик акс этган табассум жилва қиларди.
Бу гапларни ёзишимдан мақсад, биз таълим бераверамиз, ҳамма олий маълумотли бўлмаса ҳам, муҳими ҳалол ризқ олиб кирсин оиласига.Яхши инсон бўлсин. Жамиятимизга фаррош ҳам боғбон ҳам барча касб каби сув ва ҳаводек зарур.
Яна ўша гап : " Ҳаммани адабиётчи қилолмайсиз".
Сиз қандай фикрдасиз, қадрдон, жавобларингизни изоҳларда қолдиринг.
Маҳбуба Баҳодир қизи
Адабий -ижодий каналимга уланишни унутманг
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi