ОМОНМИСАН ДЎСТ!
Мансаб, бойлик ўткинчи бари,
Йўқламоқни сурмайлик нари,
Хувиллади дийдорнинг бағри,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Ажал олиб қолдик армонда,
Ғаниматмиз билсанг ҳар онда,
Яшаябмиз тезкор замонда,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Фарзанд деймиз мен ҳам отаман,
Ўз дардимга ўзим ботаман
Бефарқлик чун ҳижолатдаман,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Йўқотгандай юраман нени,
Бўй чўзади соғинчлар эни,
Кўп бўлдику кўрмадим сени,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Ишга дейсан қоринни тўқлаб,
Кун ўтказдик кунларга улаб,
Эшигимдан келмайсан йўқлаб,
Холинг қандай омонмисан дўст!
✍БАХТИЁР ХАСАНОВ
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌺
Мансаб, бойлик ўткинчи бари,
Йўқламоқни сурмайлик нари,
Хувиллади дийдорнинг бағри,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Ажал олиб қолдик армонда,
Ғаниматмиз билсанг ҳар онда,
Яшаябмиз тезкор замонда,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Фарзанд деймиз мен ҳам отаман,
Ўз дардимга ўзим ботаман
Бефарқлик чун ҳижолатдаман,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Йўқотгандай юраман нени,
Бўй чўзади соғинчлар эни,
Кўп бўлдику кўрмадим сени,
Холинг қандай омонмисан дўст!
Ишга дейсан қоринни тўқлаб,
Кун ўтказдик кунларга улаб,
Эшигимдан келмайсан йўқлаб,
Холинг қандай омонмисан дўст!
✍БАХТИЁР ХАСАНОВ
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌺