ҚАРЗ УСТИГА САВДО ҚИЛИШ
"Сунан" эгалари келтирган ривоятда:
"Қарз устига савдо ҳалол эмас, бир савдода икки шарт ҳам, зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳам, ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш ҳам", дейилган.
Қарз устига савдо қилишда бир одам иккинчисига бир нарсани қарзга беради. Кейин эса ўша нарсанинг устига нарх қўйиб , унга сотади. Рибо шубҳаси борлиги учун бундай савдога рухсат йўқ. Чунки Исломда қарздан фойда олиш мумкин эмас, бу рибохўрлик бўлади. Қарзнинг устига фойда қўйиб савдо қилинганда ҳам шундай бўлгани учун бу ман қилинган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобидан
___________________________________________________
* Зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси деганда сотиб олган, лекин ҳали қўлига олмаган, эгалигига ўтмаган нарсани сотиш тушунилади. Токи қўлига олмагунча бундай маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.
** Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш деганда эса йўқолиб қолган туя ёки шу каби ҳозир қўлида бўлмаган нарсани сотиш назарда тутилмоқда.
Манба: Ад-дурур Ас-сунния
✅@IslomMoliyasi канали