Фарғоналик йигит маҳалласидаги ёшларни замонавий касбларга бепул ўқитмоқда
Бир йил давомида ўқиган ёшлар сони 150 нафарни ташкил қилди.Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги Водил қишлоғида яшовчи Исломжон Муҳаммаджонов 24 ёшда. У Тошкент ахборот технологиялари университетитинг Фарғона филиалида “Телекоммуникация” йўналишида таҳсил олади. Муҳаммаджон ўз ҳудудида ёшлар етакчиси бўлиб, қишлоқдаги ёшларни замонавий касбларни пухта эгаллашлари учун “Обод” номли маҳаллада ўзи бир вақтлар орзу қилган “Обод таълим” ўқув марказини ташкил этган. Бугунги кунда Марказ замовий жиҳозлар, компьютер жамланмалари билан таъминланган.
Бу ерда дастлаб маҳалланинг кам таъминланган оила фарзандлари, билим олишга иштиёқи баланд, замонавий касбларни ўрганишга қизиқувчи ёшларни бепул ўқита бошлади.
Марказ ташкил этилганига 1 йилгина вақт тўлиб, бу ерда ўқиш истагида бўлган ёшлар сони орта бошлади. Шу вақтга қадар ёшлар компьютер саводхонлиги, график дизайнер, веб дизайн, инглиз тили, мобилаграфия каби кўплаб замонавий касбларни мутлақо бепул ўрганишмоқда.
2023 йилда “Келажак касблари” лойиҳаси асосида давлат грантида ғолиб бўлиб, ушбу маблағлар эвазига ташкил этилган ушбу марказ ўтган вақт давомида 150 нафар ёшларнинг замонавий касбларни эгаллашига сабаб бўлди. Курсларда таълим олган ёшлар орасида бугуннинг ўзида даромад топаётган ёшлар ҳам бор.
“Бугун маҳалламиз ёшларида замонавий касбларни ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда. Бугун ҳаётимиз бевосита ахборот технологиялари, компютерлар ва интернет тизими билан боғлиқ бўлиб қолди. Чунки IT ёрдамида масофадан туриб билим доирани мустаҳкамлаш, дунёдаги энг нуфузли дастурчилар билан алоқа ўрнатиш, ҳаттоки бир жойда туриб юқори даромад топиш мумкин. Биргина бугун Водилни ўзида туриб, биз Америка ва бошқа чет эл йирик компания вакиллари билан шартнома тузишимиз, ҳамкорликни олиб боришимиз мумкин”,
— дейди Исломжон.
Исломжон яқин орада ҳудудда сунъий интелект асосида “Устоз AI” лойиҳаси таклиф этилмоқда. Ушбу лойиҳа ишга туширилса, сун]ий устоз ногиронлиги сабаб ҳаракатланишида муаммо бўладиган ёшлар ҳам замонавий касбларни мукаммал ўрганиб, ақлий салоҳиятларини ўстиришлари, билим тажрибаларини ошириб, ишлашлари мумкин, — дейди Исломжон Муҳаммаджонов.
Исломжон ушбу ҳудудда коворкинг ҳудуд ташкил қилиб, ўзи таълим берган ёшлар билан чет эл компанияларига масофадан хизмат кўрсатадиган Марказ ташкил этишдан иборат.
Исломжон нима орқали даромад топиши ҳақида сўраганимизда АйТи соҳаси орқали ўзининг бошқа лойиҳалари кўплиги, буюртмага дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиб тақдим этишини маълум қилди.