Шундай ёшларни кўрсам ғурурланиб кетаман!
Бугун автомобилимни ювдиргани кирдим, чип чиройли ёш йигитлар совуқ ҳавода автомобиль ювишяпти. Шуларни ота-онаси болалигидан илм олишига эътибор берганида, ўзлари ҳам озгина қунт қилиб илм олишганда, шундай совуқ ва зах ишларда эмас, компьютер олдида ўтириб даромад топишарди деб ўйлаб қолдим.
Аслида ҳамма гап биз ота-оналарда, фарзандларимиз келажакда "қора ишчи" бўлмаслиги учун уларни болалигидан илм олишга қизиқтиришимиз керак, қолганини ёшлар ўзлари эплаб кетишади деб ўйлайман.
Эндигина 11-синфда таҳсил олаётган мана бу йигит, ҳозирдан замонавий касбларни ўрганиш орқали 3-4 та давлат ташкилотида ишлаб, оиласига, ўзига фойда келтираётган экан.
Абдураҳмон баракалла, Аллоҳим барча орзу ва мақсадларингизга эриштирсин! Сиздай ёшларимиз сони кўп бўлсин🤲👏