Ҳар бир оила кўриши шарт бўлган кўрсатув!
"Субъектив"нинг навбатдаги сони ҳар бир ота-она фарзанди билан ва ҳар бир ўқитувчи кўриши шарт бўлган кўрсатув бўлибди.
Унда эшшак миниб 8 километр йўл босиб мактабга илм олиш учун бораётган ва бахтли келажагига ишонаётган болача Рамазон ҳикояси, ҳаётимизни ўзгартираётган устозлар билан интервьюлар ва таълимга доир оғриқли ва қизиқарли фактлар ўрин олган. Рамазоннинг ҳикояси айниқса ҳар куни эрталаб ота-онаси иссиқина машинасида мактабни эшиги тагигача ташлаб кетадиган бироқ илм олишни истамайдиган болалар кўришлари керак.
Кўрсатувда кўтарилган оғриқли хожатхона масаласи борасида бир ўй ўтди ҳаёлимдан, юртимизда жуда кўп бойлар бор Масжидлар барпо қилаётган, улар ҳар бир ҳудудда бугун чиройли Масжидлар барпо қилишяпти. Шу саховатли бойларимиздан болаларимизга хожатхона қуриб беришларини сўраган бўлардим.
Кўрсатув ижодкорлари унинг якунида #UstozSizgaRahmat челленджига мен ҳам қўшилиб, бошланғич синф устозим, раҳматли Юлдуз опага раҳмат айтмоқчиман.
Ва таълимимиз "ЎРТАнча эмас ЭНГ олий даражада бўлиши учун ҳар биримиз максимал даражада ҳаракат қилишимизни тилаб қоламан🤲
Хуллас бу кўрсатувни кечқурун оила даврасида фарзандларингиз билан албатта кўринг!
https://www.youtube.com/watch?v=c73U7_i5yBQ
#UstozSizgaRahmat