ҚИЗ ФАРЗАНДДАН НОЛИГАНЛАР УЧУН.
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди.
Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...
Яна қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор?! Улар биттагина қизга ҳам рози... Буни тушунмаган ношукурлар эса “фақат қиз туғасан” деб нолийдилар...
@IBRATLY