Ибратли Хикоялар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!

.

✉️ @Abdulloh2231
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


​​Одамлар нима деркин?

Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.

Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.

Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.

Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди.
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.

Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.

Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.

Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.

Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...

✍🏻 Нодирабегим Иброҳимова

@IBRATLY


Baxt bu masalan aylanib kelib bir kirsang obunachilaring ko'payib qolishi.. :) 😉


Яқинларимиз ёнимизда бўлмас экан, на чойнинг таъми ёқимли, на қуёшнинг рангги...

Раббим...
Қадрли инсонларимизни биздан айирма.
Қаерда, кимнинг кутгани бўлса унга етиштир.

Бизни севганларимиз билан синама.
Ким бизни ранжитган бўлса кечирдик, кимнидир ранжитган бўлсак авф эт.


@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибрат #Тарқатинг

Ушбу оила Умрадан келганида поёндозларсиз, дабдабасиз, жимгина уйларига қайтишибди.

Одамлар энди-энди тушуниб етмоқда. Умрага борди дегани бу дабдаба билан кутиб олинсин дегани эмас, бу нарса ҳеч қаерда йўқ. Фақат бизда қолиб кетган эди...

Ибрат учун бу видеони кўпроқ группаларга тарқатинг

@IBRATLY - Ибрат улашамиз

5.2k 0 125 8 24

Бир йигит қудуққа тушиб кетди. Ёрдам сўраб, додлай бошлаган эди, кишилар унинг овозини эшитиб, қудуқдан чиқариб олишди.

Бир киши у йигитнинг қўлига тинчланиб, ўзига келиб олиши учун бир коса сут тутқазди. Йигит сутни ичиб бўлгач, кишилар ундан қандай қилиб қудуққа тушиб кетганини сўрашди. Йигит одамларга қудуққа қандай қилиб тушиб кетганини кўрсатиб бераман деб қудуқ ёнига борган эди яна бехосдан қудуққа тушиб кетди ва ўлди.

Аҳли илмлардан бир киши ушбу ҳикояни зикр қилиб, унинг ҳикматида шундай дейди:
«Ўша бир коса сут йигитнинг ризқи эди. Йигит эса ўша сутни ичганидан сўнг, ризқи поёнига етди ва вафот этди. Шундай экан, ризқингиз келмай қолишидан қўрқманг! Фақатгина ризқ келадиган сабабларни адо этинг холос. Раззоқ-ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзидир! Ҳеч бир жон ўзига битилган ризқи поёнига етмасдан ва ажали келмасдан туриб ўлиб қолмайди!

@IBRATLY


Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу маҳлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб “кечир, хўжайин” деяётгандай туйилди.

Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди.
Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб шифокор кўригига борди.

У ерда маълум бўлишича эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳар кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмаган, шунинг учун бу ақлсиз махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини пойлаб, ортидан эргашишар экан...

Садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз атрофингизда тикка турадиганларга кўпам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари ҳам мумкин...


@IBRATLY


Устоз

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сўнги пушаймон,
Ўзинга душман.

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥹

@IBRATLY


Бир донишманд айтди:
— Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ҳам ўзи билан бирга ўлган кишига қандай яхши! Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ундан кейин ҳам яшайдиган кишининг ҳолига вой! Улар сабаб у қабрда азоб чекади. Улар тугагунича улардан сўралади.
— Вафотидан кейин давом этадиган гуноҳлар қандай? — деб сўрашганда шундай жавоб қилди.
— Интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда ёзадиган нарсаларимиз ва қўядиган суратларимизга эҳтиёт бўлайлик. Бизга ўлим тўсатдан келса ёзган нарсаларимиздан бизга фақат савоб борсин. Булар қиёматда бизга қарши ҳужжат бўлмасин. Фаҳш ва бузуқ фикрлардан эҳтиёт бўлайлик. Инсон Аллоҳни ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Аллоҳ хаммамизни ғафлатдан асрасин!

@IBRATLY




Ака, сингил ва янга

Гарчи замон мумсиқроқ,                               
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.

Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!!


✍️Муаллифга рахмат

👉 Telegram.me/IBRATLY

11.7k 3 238 10 56

#Tabassum

Ота ўғлининг олдига келди.
Ота: - Сенга хотин топиб қўйдим.
Ўғил: - Иложи йўқ.
Ота: - У Президентнинг қизи.
Ўғил: - Келишдик.

Ота Президентнинг олдига келди.
Ота: - Ўғлим учун қизингизнинг қўлини сўраб келдим.
Президент: - Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим банк мудири.
Президент: - Келишдик.

Ота банкирнинг олдига келди.
Ота: - Ўғлимни ишга олишингизни хоҳлайман.
Банкир: - Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим Президентнинг куёви.
Банкир: - Келишдик.


@IBRATLY


Репост из: УТКИР ХОШИМОВ
Бурч

Ҳатто булбул ҳам бола очганидан  кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

#Daftar ҳошиясидаги битиклар

👉 @Otkir_Xoshimov


Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.


@IBRATLY


Дўстнинг қарори

Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.

Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.

Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.

Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
-Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
- Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...

Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.

Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
-Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
-Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.

Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
-Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
-Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.

Хулоса:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.


@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳолвапаз уста бир куни болаларининг олов ёқиш учун тўплаган ўтинлари орасидан тўғри ва текис бўлганларини ажратиб олаётганига кўзи тушади.

— Нимага уларни ажратиб оляпсизлар?- дея сўрайди болаларидан.
Тўғри ва текисларини ажратяпмиз, болта, ўроқ, кетмонга даста бўлади,- дейди болалари.

Ҳолвапаз ерга чўккалаб, кўзида ёш билан самога тикилади:

Ўтинларининг ҳам тўғриси оловда ёнишдан қутулиб қолар экан. Инсон қачон дўзах оловидан қўрқиб ўзини тўғрилайди?!..


@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бузилаётган оилаларнинг 20% телефон туфайли бузилмоқда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

©BintuSodiq

@IBRATLY - Ибрат улашамиз

3k 0 27 1 13

Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин,  жаннат на арзон на қиммат. Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.


@IBRATLY

5.7k 0 60 11 35
Показано 20 последних публикаций.