“Жа…аб” суд қарори билан оммавий муомалага кирадими?
Шу кунларда журналист Анора Содиқованинг Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вакили Мирсаид Ҳайдаров устидан киритган даъвоси Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилмоқда. Анора Содиқованинг маҳакамага киритган даъвосига жумладан, Ҳайдаровнинг журналист ва блогерларга нисбатан “журножалаблар” жумласини ишлатгани ҳам сабаб бўлган.
Агар яқин орада эълон қилинадиган суд қарори билан “журнолабалар” жумласи ҳақорат эмас дея топилса ва уни ишлатган блогер жазоланмайдиган бўлса, демак, “жа…аб” сўзини ҳақорат бўлмаган сўз сифатида бемалол истеъмолга киритиш мумкин бўлади. Эҳтимол, ОАВ вакилларига нисбатан лексиконида доимий тарзда қўллаб келаётган Ҳайдаров бу сўзни патентлаштириб ҳам олар.
Хуллас, дўстлар, яқин кунларда сиз-у, бизни жуда муҳим жараёнлар кутиб турибди. Агар “жа…аб” сўзи ишни кўраётган ҳурматли судямиз томонидан ҳақорат эмас дея топиладиган бўлса, уни жамиятда истаган соҳа вакилларига нисбатан мамнуният билан ишлатавериш мумкин бўлади. Масалан, … Энди буёғи сизга ҳавола.
Илёс Сафаров
https://t.me/Hurfikruznews