Қишлоқ қишлоқлигича қолди. Ўзгармади. Коррупсия монелик қилди.
Қишлоқда тил ўргатадиган курслар очиш ҳақида қарор чиққанд ва 50 милёндан субсидия ажратилганди.
Таниш-билишлар номига тил курсини очди, 50 милённи еди.Тамом. Номига очилган курслар ғойиб бўлди.Ҳеч қайси қишлоқда ҳеч қанақанги курс йўқ. Пул ҳазм бўпкетди. Буни текширадиган кимса йўқ.
Қани тил ўргатадиган курслар?
Ҳеч қанақанги курс йўқ.
Пуллар ўзлаштирилди.
Томчилаб суғориш қиламиз дейишди.
Субсидия ваъда қилинди.
Фермерлар 500 милёндан шубҳали фирмаларга пул ўтказди.
Қани томчилаб суғориш?
Йўқ томчилаб суғориш.
Пуллар еб юборилди.
Ишлар чала бўлди.
Фермер қарзга ботди.
Режани бажармаган, аммо кластер билаш шартномани бажарган фермерларни режани бажарасан деб мажбурланди.
Пахта қайда?
Ортиқча пахта кластерда бор.
Фермер кластердан (заводлан) пахта сотиб олди.
Ёзда сув тақчил эди.
Томчилаб суғарай деса, у ҳам чала.
Ўзбекистон коррупсия тўрига илинди.
Ким қутқаради.
Оддий халқми?
Ваколати йўқ, ҳам ўқимаган, тушунмайди.
Ўқиб бошни қотиргандан Расияга ишга кетган маъқул.
Шу даражада камбағалмизки, ўқитувчи Расияда кўча тозаловчидан кам ҳақ олади. Сабаби юртимиз коррупсия тўрига илинган.
Охири нима бўлади?
Охирини тасаввур қилолмайман.
Халқ онгида, қалбида ўзини ўзгартириш ҳаракати сезилмайди.
Пули кўплар боласини араблаштириш билан оввора.
Тушунмайман.
Тушунтиринг.
Қалб ва онг ўйғонармикан.
Кўнгил, сен бунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг.
На фарёдинг, на додинг бор,
Айт, сен нега мунча сустлашдинг?!
Ҳақорат дилни оғритмас....
Бу ишлар ичимни куйдиради, ёндиради. Бежиз ғамгин шеърлар ёзмайман, сабаби бор.
Чорасизлик чора бўлибдир...
Раҳимжон Раҳмат
https://t.me/Hurfikruznews