Ҳали ҳеч қачон дипломатия бу каби жирканч ва бозор тусини олмаганди. Дунё сиёсатида бу мисли кўрилмаган воқеа. Трамп ва Ванс Зеленскийни жаҳон матбуоти олдида ерга уришди, Америкага ҳурматсизликда ва етарлича миннатдорлик кўрсатмаганликда айблашди. Трамп ҳатто Ҳиллари Клинтон, Обама, Байденларни бечора Путинни ёвуз қилиб кўрсатишганини айтиб, ўз давлати обрўи ва ҳукуматини лойга булғади. Ванс орага суқилиб, Украинани пропагандада айблай бошлаганида, Зеленский: “Украинада ўзи бирон марта бўлганмисиз” дея мот қилди. Икки буллининг олдида бўш келмади. Мени таклиф қилдинглари-у, гапирсам бўладими, деб ҳам сўради.
Бир вақтлар дунё лидери деб ҳисобланган давлатнинг икки вакили келган меҳмонни койиб, Оқ Уйни шармандали томоша саҳнасига айлантирдилар, ва Украина президентини ҳайдаб юбордилар. Кремлда энг катта попкорн машина мурватлари зўр бериб айланаётганди.
Ибрат Сафо
https://t.me/Hurfikruznews