🛡#Фейк_хабарлар
#стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк
–––
Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 6.700.000 сўм пул тарқатилади деган мазмунда ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Хабарда "ёрдам пулини олиш" учун ҳаволага киринг дейилади. Бу ҳаволага асло кирманг! Фирибгарлар сизнинг қурилмангизга уланиб олишади ва сизга оид барча маълумотларни ўғирлашади.
"Ёрдам пули" пластик картангизга ўтказиб берилади деган алдовларга ишонманг.
Бундай хабарларни
https://www.fake.cyber102.uz/ сайти орқали текшириш мақсадга мувофиқ.
🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.
🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram