Жиззах вилоятида 588,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Сангзор-15” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, фуқаро А.У. тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 588,5 млн сўмлик жами 1 000 қути дори воситасини Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.Б.га сотишга келишиб олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz