Тошкент шаҳрида 392,2 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманидаги “P.S.” МЧЖ раҳбари О.Б. ва сотувчиси Р.А. ўзаро тил бириктириб, савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 265,7 млн сўмлик электрон ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.S.” МЧЖ раҳбари С.Ғ.нинг савдо дўконидан 14 турдаги умумий баҳоси 126,5 млн сўмлик, 6 998 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz