Дилфуза Собирова - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари — Матбуот котиби
MMTV расмий сайти:
www.uzedu.uz
Murojaat uchun tel.:tel: 71 202 09 09

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✔️ 2024 йилда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 104 минг нафар ўқувчи халқаро сертификатни қўлга киритди

АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокидаги брифингда 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди:

⏺ Ўтган йил давомида мамлакатимиз миқёсида 4 644 та мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди ва бунинг натижасида қўшимча 170 мингдан ортиқ бола ўрни яратилди. Ушбу боғчаларнинг 86 таси давлат, 57 таси ДХШ асосида ташкил этилган нодавлат, 10 таси хусусий ҳамда 4 491 таси оилавий нодавлат боғчалардир.

⏺ Болалаларни мактабгача таълимга қамров даражаси 76 фоизга, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов қамрови 96 фоизга етказилди.

⏺ Касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилган мактаблар сони 289 тага, янги баҳолаш тизими жорий этилган мактаблар сони 1 500 тага, иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар сони 354 тага етказилди.

⏺Мактабларда хорижий тилларни оммалаштириш мақсадида хорижий давлатлардан 500 нафар чет тили фани ўқитувчилари жалб этилди. Тил билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга хорижий тил ўқитувчиларининг сони 29 минг нафардан оширилди.

⏺Умумий ўрта таълим мактаблари учун 132 номдаги янги дарсликлар яратилиб, 40 млн.дан ортиқ нусхада чоп этилди. 7 мингга яқин давлат боғчалари 49 номдаги ўқув-методик ва дидактик материаллар билан таъминланди.

⏺ Мактаб ўқувчилари томонидан халқаро миқёсдаги турли фан олимпиадаларида жами 128 та, жумладан 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза медаллари қўлга киритилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
📢 8 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш ва коммунал соҳада 2024 йил якунлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг 2024 йил давомидаги фаолияти сарҳисоби
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги масъул ходими
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2024 йил якунлари: рақамлар ва натижалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Лола Шарипова, "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Репост из: Sirdaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi telegram sahifasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мактабгачатаълим

🌈 Sirdaryo viloyati Guliston shahar 3 - sonli davlat maktabgacha ta'lim tashkiloti katta guruh tarbiyalanuvchilaridan

"Onangizdan nimani hidi (isi) keladi?"


Kayfiyatni ko'taramiz😉😊


Bizning sahifalarimiz:
🔹 Telegram 🔹 Facebook 🔹 YouTube 🔹 Instagram


#Эълон

Hurmatli ustozlar!

📣 2024-2025-o‘quv yili uchun taqvim mavzu-rejalarni Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tizimidagi Respublika ta'lim markazining rasmiy telegram sahifasidan olishingiz mumkin.

@D_Sobirova_MMTV


Репост из: Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
2024-yilda maktab va maktabgacha ta’lim sohasiga oid ma’lumotlarni yoritishda Vazirlik Axborot xizmati tomonidan taqdim etilgan qaysi mediamahsulotlar Sizga ma’qul bo‘ldi?
Опрос
  •   “Dolzarb mavzu” rukni ostida eng ko‘p so‘ralgan savollarga javoblar
  •   Facebook ijtimoiy tarmog‘ida Vazirlikning rasmiy sahifasida tashkil etilgan jonli muloqotlar
  •   Vazirlik telegram kanalidagi jonli muloqotlar
  •   “Yurist maslahati”
  •   “Ustoz va shogird” turkum videoroliklari
  •   “Uch savolga uch javob”
  •   Matbuot anjumanlari
  •   Brifinglar
  •   Infografikalar
  •   “So‘ragan edingiz…” rukni ostidagi savol-javoblar
1402 голосов


Aziz hamyurtlar!
Hurmatli hamkasblar!

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi jamoasi barchani kirib kelayotgan yangi – 2025-yil bilan samimiy muborakbod etadi.

Oilangizga xotirjamlik, dasturxoningizga to‘kinlik va faoliyatingizda ulkan zafarlar tilaymiz. Osmonimiz hamisha musaffo, yurtimiz doimo tinch bo‘lsin!

Yangi yil yangi marralar, yangi yutuqlar yiliga aylansin!

Bayram muborak!


Репост из: Hilola Umarova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#repost #ulashing

11 yoshli yurtdoshimiz Jahongirning koʻzlari ojiz, lekin u ishonch va qat’iyat bilan orzulariga erishish yoʻlidan bormoqda.

U bilan istalgan mavzuda suhbat qura olasiz, ham tarixga, ham siyosatga, ham sportga, ham san’atga befarq boʻlmagan Jahongir xalqaro tanlovlar gʻolibi boʻlishga ham ulgurgan.

U hozirda Samarqand shahridagi 59-sonli “Nurli maskan” maktab-internatining faxrli oʻquvchisi va hamma yutuqlariga birinchi navbatda oʻz onasini sababchi deb biladi.

Madinaxon farzandi va uning kelajagi uchun oʻz umrini bahshida qilayotgan qahramon ona. Shu sababdan, biz ularga haqli ravishda “Xalq ta’limi a’lochisi” koʻkrak nishonini topshirdik.

Yurtimizda qahramon onalar koʻpligiga ishonamiz. Biz bunday e’tiroflarni an’anaga aylantirmoqchimiz.

Qahramonlarimiz haqida kichik film tayyorladik, umid qilamizki, film Jahongirning tengdoshlari va koʻplab onalar uchun manfaatli boʻladi.

@hilola_umarova


Репост из: A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy institutiga matbuot kotibi tayinlandi

Djumaniyazova Muyassar Mamatsheripovna
A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy institutiga Matbuot kotibi – rektorning axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi lavozimiga tayinlandi.

Muyassar Mamatsheripovna bugunga qadar institutning “Matbuot, media va muzey xizmati”bo‘lim boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

✔️Tayinlov O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi xulosasiga ko‘ra amalga oshirildi.

💬Institut rasmiy sahifalarini kuzatib boring

📱 Telegram | 📒Facebook
  📹YouTube |  📸 Instagram


Бу менинг қадрдон жамоам!
Вазирликнинг тизим ташкилотлари ва ҳудудлардаги бошқармалари матбуот котиблари билан йил давомида кўплаб халқаро ва республика миқёсидаги тадбирларни биргаликда ўтказдик.

Яхши анъаналарни йўлга қўйганмиз, катта тадбирларда ҳамма пойтахтга етиб келади. Ёки қўшни ҳудудлар бир-бирига ёрдамга боради.
Бир-биримизга елкама-елка туриб кўмак бериш, бу катта тизимда ўзимизга топширилган вазифаларни кўнгилдагидек бажаришнинг энг самарали йўли эканлигини яхши биламиз.
Муҳими, жамоа аҳил, қолаверса, матбуот котибларимиз доим вазиримиз эътиборида.

Янги йилда ҳам режалар кўп. Уларни амалга ошириш учун барчага ғайрат, касби комиллик, оилавий хотиржамлик ва саломатлик тилайман!

telegram


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Inson qadri uchun
#25dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тақдимот
- 2025-2026-oʻquv yilidan boshlab maktab va maktabgacha taʼlim muassasalari direktorlari, maktab direktori oʻrinbosarlarining ish haqi miqdorlari oshirilishi va pedagoglar uchun ustamalar haqida.


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maktablarimizdagi o‘quvchilarning rekordlari — ta’lim tizimini yanada rivojlantirish va takomillashtirish uchun kuchli rag‘bat bo‘lib, bu O‘zbekistondagi har bir bola o‘z salohiyatini yuzaga chiqarish va umumiy kelajagimizga hissa qo‘shish imkoniyatiga ega bo‘lishini ta’minlaydi.

-

Рекорды наших школьников — это мощный стимул для дальнейшего развития и совершенствования системы образования, чтобы каждый ребёнок в Узбекистане имел возможность раскрыть свой потенциал и внести вклад в наше общее будущее.


Репост из: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
"Энг намунали фаолият юритган вазир"
 
Фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган,
бошқа вазирликларга намуна бўла олган,халқимиз орасига кириб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган «Энг намунали фаолият юритган вазир»ни аниқланг
!

Ўтказган сўровномамиз якунига кўра  Мактабгача ва Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова «Энг намунали фаолият юритган вазир» деб топилди

👉 https://t.me/+g_uVfal6mXIxNTVi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Пресстур

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти "Milliy" телеканали "Миллар" дастурида,

@toshkentvxtb


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорликда «Матонат» лойиҳасини тақдим этади

Мазкур кўрсатув «Париж 2024» ёзги паралимпия ўйинлари ғолиблари, чемпионларимиз ҳақида ҳикоя қилади.

➡️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Камбағал оилаларнинг ўзи ҳаракатлана олмайдиган аъзоларига уйида қараб туриш хизмати йўлга қўйилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Камбағал оилалар фарзандларининг таълим олиши ва касб ўрганиши учун имкониятлар янада кенгайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Боғча ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бор болаларнинг таълим билан қамрови Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида энг пастлиги кўрсатиб ўтилди.

Республика бўйича бундай болаларни 16,5 минги мактабга, 17,5 минги боғчага бормайди, яна 11 минг бола махсус мактаб-интернатларда ота-онасидан узоқда ўқияпти.

Шунинг учун Ижтимоий ҳимоя агентлиги, ММТВ, вилоят ҳокимларига 1 февралгача ҳар бир туманда биттадан боғчада инклюзив таълим гуруҳини очиш топширилди. 1 сентябргача 954 та мактабда инклюзив синф ташкил қилиниб, яна 1 минг 800 нафар ногиронлиги бор бола таълим олиши учун шароит яратилади.

Ижтимоий ҳимоя агентлигига ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, ментал ва жисмоний нуқсони бор болаларни ўқитадиган 90 та махсус мактабни кўп функцияли мактабга айлантириш кераклиги таъкидланди. Бу орқали ногиронлиги бор 2 минг бола ота-онаси билан яшаб, яқин ҳудуддаги мактабда ўқиш имконига эга бўлади.

Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида битта шундай мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, намуна қилинади.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент ногиронлиги бор болалар тенгдошлари қатори оддий мактабларда ўқиши нақадар муҳим экани ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#Ахборот_хизмати

Бугун Вазирлигимиз ва тизим ташкилотларида йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва уларни қандай ёритиш масаласида ҳамкасблар билан маслаҳатлашдик.

ZOOM орқали Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ва Янги Ўзбекистон университети матбуот котиблари ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда йўналишлар кесимида видеороликлар, инфографикалар тайёрлаш белгилаб олинди.


#Sarhisobга старт берилди.

telegram

Показано 20 последних публикаций.