#tabassum #masal
Учта талаба тунги дискотекага борди ва эрталабки имтиҳонга кеч қолди. Етиб келишгач, улар тоққа гербарий йиғиш учун боргани, йўлда машинанинг балони ёрилиб, устахона топишга қийналгани, ниҳоят бир одамнинг ёрдами билан зўрға етиб келишаётганини айтдилар. Ўқитувчи бироз ўйлаб тургач, йўлда қийналганлари туфайли талабаларига осонроқ топшириқ беришга ваъда берди ҳамда учаласини учта алоҳида хонага таклиф қилди. Аслида талабалар топшириқлардан хавотирга тушишмас, чунки ўзларига ишонишарди. Алоҳида хонага ўтганларида эса, йигитлар ўз имтиҳон варақаларида қуйидаги саволларни кўрдилар:
Ижодий:
1.Машинангизнинг балони ёрилган жойни тасвирлаб беринг.
Тест:
1.Машинангизнинг қайси балони ёрилган эди?
Хулоса: хатога йўл қўйдингми, гапни кўп айлантирма.
© Интернетдан олинди.
👉 @BeshinchiTomon