Байрам АЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.
[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]
Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Канал муаллифи ҳақида:
@muallif_haqida_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#xayrlikun #kechinma

Қалб мамлакат эмас, бутун бир олам. Оламга эга чиқиш эса фақат эртакларда содир бўлади...

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos #tabassum

Шундай яшаб ўтгинки, ҳатто ташаббускорлари ҳам ўлиминг учун мотам тутсин!

© Марк Твен

👉 @BeshinchiTomon


Репост из: “Аkademnashr” nashriyoti
​​Eshqobil SHUKUR:

«Bosiriq» kitobidagi “Dardli qush” degan hikoyani o‘qib tugatishimga uch-to‘rt sahifa qolgandi. Bu paytda tashqarida izzatli bir birodarim kutib turardi. Keyinroq o‘qirman, deb o‘yladim. Lekin hikoyaning davomini bilishga qiziqish meni qiyin vaziyatga solib qo‘ydi. Xullas, kitob yutdi. Bu hikoyani tugatmasdan kitobni yopib qo‘ya olmadim. O‘quvchini reallikdan uzib, voqeaga bog‘lab olish esa faqat katta iste’dodlarga xosdir. “Bosiriq”qa kiritilgan ikki qissa va barcha hikoyalarda mana shunday jozibani tuyasiz.

Bayram Ali “Bosiriq” qissasida o‘z kechinmalarini yangicha uslubda ifoda etishga harakat qilgan. Yangilikka intilishning o‘zi yangilik. Asarda yaxshi voqelar, fikrlar, badiiy ifodalar va Markes uslubiga yaqin allanarsa bor. Menimcha, qissaning qamrovini bundan ham kengaytirish kerak. Undagi personajlar atrofidagi kechmishlarni, xarakterlarni, voqealarni to‘ldirish kerak. Bunga asarda imkoniyat eshiklari ochilib turibdi.

Bayram Ali nasrimizda katta ishlar qilaman deb qat’iyat bilan bel bog‘lagan yosh adiblarimizdan. Bu yo‘lda u o‘zbek folkloridagi ramzlar, timsollarni tinmay o‘rganishi va ulardan foydalana bilishi zarur. Milliy ruh adabiyotda ko‘p narsani hal qiladi. Xalq og‘zaki ijodiyotimizda tayyor xazinalar bor, ularni qayta ishlash, yangicha zamonaviy ruhda badiiy ifodalash kerak. Ishonamanki, u buni uddalaydi. Jozibador, sermazmun asarlarni o‘z ichiga olgan yangi kitob bilan Bayram Alini tabriklayman.

📚 @akademnashr


#masal #umr_manzaralari

Шер билан Эшак биргаликда ов қилишга келишиб олишибди. Улар ёввойи тоғ эчкилари яшайдиган ғорга боришибди. Эшак ичкарига кириб ҳанграйдиган бўлибди, Шер ичкаридан қочиб чиқаётган эчкиларни тутиб, бирма-бир бўғизлайдиган бўлибди...
Шундай қилиб, ҳар гал ғорга кириб ҳанграб чиққан Эшак айтаркан:
«Қандай жанг қилдим, жаноб Шер? Сен ҳам қойилмисан?»


Ҳанграшниям жанг деб ўйлар, айрим Эшаклар...

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #munosabatlar

Тушунтириш ва изоҳлар жон бераётган муносабатларнинг ингроқларидир.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

423 0 9 14 20

#iqtibos

Баъзан болаликдаги безорилик қилиб юрган дамларимга қайтгим келади. Ахир шикастланган қалбдан кўра, шилинган тиззанинг битиши осонроқ...

© Антон Чехов

👉 @BeshinchiTomon


Репост из: “Yoshlik” jurnali
#Luqmon_Boʻrixon_60

Uslubning doyasi xarakter, deydi bilgichlar. Luqmon Bo‘rixon ijodi buni tasdiqlaydi. Yasamalikni bilmagani uchun ham yasama yozmas edi bu odam... Ancha yillar oldin, bir safar ustozga yetim bolakay haqidagi hikoyamni ko‘rsatganimni eslayman. Hikoyani o‘qigach, chuqur “ux” tortgandi o‘shanda...
– Qiyin bo‘pti-da, a?..
Boshni egib, o‘zimcha kayfiyatiga moslashganman:
– Shundoq...
– Chatoq bo‘pti...
– Ha...
– Otasi yo‘q, onasi bee’tibor...
– Hm...
– Biyag‘i oshnalari o‘yinga qo‘shmaydi...
– Shu...
– Bechara...
Ustozning so‘z ohangida allaqanday kinoya borligini kechikibroq payqadim. Yalt etib qaradim yuzlariga.
– Nima kutuvding, yo, burunni tortib sho‘rqillaymi?! – dedi u kishi asabiylashib. – Ko‘zimni tupuklab, boplab arillasam qutilamanmi?!
Keyin qog‘ozni nari surib qo‘ydi. Hikoyaga boshqa qaytmadik. Ammo men ham soxta bo‘lish, ham soxta yozish borasida yaxshigina tanbeh olganimni anglab turardim...

Bayram ALI

(Rasmni Sevinch Jumanazarova chizgan)

@yoshlikjurnali


#xayrlikun #iqtibos

Дунё уйида хорликни танлагин, Аллоҳ сенга иззат бергай.

⸺ Баҳоуддин Нақшбанд


Хорлик ⸺ хокисорлик, машаққат...

👉 @BeshinchiTomon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xayrlikech #kechinma

Болалигимда эртак эшитишни яхши кўрардим. Опам айтиб берарди кўпроқ. Бир куни эртак қаҳрамонлариникига ўхшаш қилич ва қалқоним бўлишини истаб қолдим. Истак кундан кун кучайиб, кўнглимни орзиқтирадиган катта орзуга айланди. Шунда ўзимга темирчи тоға ўйлаб топдим. Яъни, ҳув баланд тоғлар ортида бир қариндошим борлигига, у қачондир менга қилич-қалқон ясаб беришига ўзимни ишонтирдим...

Бу болаларга хос донолик, оғайни! Улар ҳаётидаги бўшлиқни тасаввур билан тўлдиради...


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon


#rivoyat #umr_manzaralari

Ривоятларга кўра, Чингизхоннинг невараси Боғдодни қўлга киритгач, мамлакат аҳлидан ўзи билан мусобақалашишга қодир бирор зотни топиб келишни талаб қилади. Аслида бу талаб ҳийла бўлиб, шаҳзода у билан ҳалол мусобақалашмаслиги аниқ эди.  Шунда унинг олдига туя миниб, қўлтиғига хўроз қистирган саксон яшар чол чиқиб келади.
⸺ Наҳот, бу мамлакатда мен билан олишиш учун сендан ёшроқ зот топилмади?  ⸺ деб сўрайди чингиззода ажабланиб.
Чол жавоб беради:
⸺ Кучингни синамоқчи бўлсанг, ана, у туяда ҳам бор. Овозингни синамоқчи бўлсанг, хўрозим билан қичқиришиб кўр. Агар ақлингни синамоқчи бўлсанг, менга ўхшаган қария сен учун кифоядир.

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Бировларнинг қалбида илдизи сендан олинган ғунчалар бор...

⸺ Мавлоно

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Ғолиб фақат ғалабанинг нима эканини билади. Чунки мағлублик ҳақида ўйлаб ўтиришга унда на фурсат, на зарурат бор. Мағлуб эса, ҳам мағлубият нималигини билади, ҳам ғолибликнинг нима эканини ҳис этади... Дўстим, маъно мағлубларнинг қошидадир.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon


#tabassum #umr_manzaralari

Карвонбоши мақтанибди:
⸺ Ҳар ишда ҳикмат бор! Сизларга бош бўлганимдан бери вабога учрамадингиз.
Шунда бир аъробий аччиқланиб хитоб қилибди:
⸺ Дарҳақиқат! Аллоҳ устимизда икки мусибатни жамлашга раҳми келадиган Зотдир.


⸺ Дилкушо ҳикоятлар.

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Ҳасадгўйдан миннатдор бўлиш лозим. Чунки у аллақачон сизнинг устун жиҳатларингизни тан олган.

Леонардо да Винчи

@BeshinchiTomon

798 0 23 2 28

#xayrlikech #kechinma

«Соҳиби йўқ уйлар хароб бўлади. Соҳиби йўқ қалблар ҳам... »

© Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.

👉 @BeshinchiTomon

747 0 12 2 29

Репост из: ATLANTIDA
#иқтибос

Ҳар бир эркак агар у аёлга ёлғон гапирмаётган бўлса, аҳмоқона сўзларни гапиради.
Лилиан

Эрих Мария Ремарк
Қарзга олинган умр

@atlantida_lost


#iqtibos

"Одам ўзини сал кулаётганга солса, йиғи кетиб қолади..."


⸺ Маъмура Зоҳидова, "Тўқилмаган эртак"

@BeshinchiTomon


#iqtibos

"Кейин" дея аталган йўл "ҲЕЧ ҚАЧОН" деган манзилга олиб боради.

⸺ Никола Шамфор

@BeshinchiTomon

1.3k 0 22 13 19

#xayrlikech #kechinma

Кимнингдир ҳаётида ҳеч кимга алишмайдиган инсонсиз.
Уни... ҳеч кимга алишманг!


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon


#iqtibos

Ўзи учун яшаган роҳат-фароғатда яшайди. Лекин кичик одам бўлиб яшайди ва кичик одам бўлиб ўлади.

⸺ Шайх Мутаваллий Шаъровий


@BeshinchiTomon

Показано 20 последних публикаций.