Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
МУРОБАҲА ҚАНДАЙ САВДО?
#савдо
❓1518-CАВОЛ: Муробаҳа савдоси ҳақида тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдонинг бир туридир. “Муробаҳа – сотиб олинган маҳсулот таннархига фойда қўйиб сотишдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Яъни муробаҳа савдосида сотувчи маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди.
Бу савдода сотувчи таннархни айтишда юк ортиш, уни олиб келиш, тушириш, даллол харажати каби харажатларни қўшиб айтади. Бироқ бу харажатларга ўзи қилган ишларни, шунингдек, бепулга амалга оширилган хизмат ҳақларини қўшмайди.
Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.
Бу савдода сотувчи маҳсулотни насияга сотиб олган бўлса, буни харидорга баён қилиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar