Ammor Ibn Yosir masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент вилояти Зангиота тумани "Аммор ибн Ёсир" жоме масжидининг расмий канали
имом хатиб Эрданов Б
Ютубдаги расмий каналимиз: https://youtube.com/channel/UCjlSL-cEmoAbMV6f-9hDNZw

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Fitrat.uz
#Мақола

Миллий қадриятлар – миллат кўрки


Мамлакатимизда бугунги глобаллашув жараёнида ёшларни миллий қадриятларимиз асосида интеллекти юқори ва ватанпарвар қилиб тарбиялашга катта аҳамият қаратилмоқда.

Ҳар бир халқнинг миллий қадриятларини унинг тарихи, маънавияти, маданияти, ўзига хос урф-одатлари, анъаналарисиз тасаввур қилиш қийин. Миллий қадриятларимизни фарзандлар онги ва қалбига сингдириш оиладан бошланади. Жумладан, ёшлар катталардан: сувга тупурма, нон устига нарса қўйма, ноннинг увоғи ҳам нон, ёши улуғларнинг йўлини кесиб ўтма, ота-онангнинг гапини иккита қилма, устозингни ҳурмат қил, атрофингга бефарқ бўлма каби насиҳатларни эшитиб, турли ривоят, мақол, ҳикматларни тинглаб, хотираларида сақлаб вояга етадилар.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УМР ВА РИЗҚҚА БАРАКА КИРГИЗУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
#mutolaa

ОДАМЛАРНИ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРИШНИНГ 5 ШАРТИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Амру маъруф (яхшиликка буюриш)да беш нарсага амал қилиш шарт;

Биринчиси: Илмли бўлиш. Чунки илмсиз одам яхшиликка буюришни аъло даражада, маромига етказиб бажара олмайди;

Иккинчиси: Холис Аллоҳнинг розилигини ва Унинг сўзини қарор топдиришни мақсад қилсин;

Учинчиси: Буюрилаётган кишига шафқатли, мулойим бўлиш, уни юмшоқлик ва меҳр-шафқат билан яхшиликка буюриш;

Тўртинчиси: Сабрли ва ҳалим бўлиш (шошқалоқлик ва дағаллик қилмаслик).

Бешинчиси: Ўзи буюраётган нарсага амал қилиш. Шунда у Аллоҳ таолонинг "Нима учун ўзингиз қилмайдиган нарсани гапирасиз?" (Соф сураси, 2-ояти)га тушиб қолмайди.

💬 Шунингдек, оддий (илмсиз) одам қози, муфтий ва эл орасида машҳур бўлган олимга насиҳат қилиши дуруст эмас. Чунки бу одобсизлик бўлиб, баъзан, илмсиз одам билмай қолган ҳолда ўзига зарар етказиб қўйиши мумкин.

📚 «Фатавои Оламгирия» (Фатавои Ҳиндийя) китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Bayyina.uz
#Рамазонга_тайёргарлик
Жаннат эшиклари очилади
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ الله ﷺ قَالَ:
"إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ، وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ".


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Қачонки Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади, — дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)


Ушбу ҳадисда Рамазон ойининг фазилати ва унинг алоҳида баракаси ҳақида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши билан учта воқеа рўй беришини хабар бердилар:

1. Жаннат эшикларининг очилиши рамазон ойидаги барча ибодатлар, тавбалар ва яхши амаллар қабул бўлиш эҳтимоли юқорилигини англатади. Бу ойда қилинган ҳар бир савобли иш орқали жаннатга йўл очилади.


2. Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати зоҳир бўлишини, гуноҳларнинг кечирилиши учун имконият эшиги очилишини англатади.


3. Шайтонлар занжирбанд қилиншидан икки маъно назарда тутилади:

Биринчиси, рамазонда мусулмонлар кўпроқ ибодатга, Қуръон тиловатига, рўза тутишга ва тақво йўлига киришади, шунинг учун шайтоннинг васвасаси камаяди.

Иккинчиси, Аллоҳ таоло бу ойда шайтонларнинг таъсирини пасайтиради, улар инсонларни васваса қилишда қийинчиликка дуч келишишади.

✅ Рамазон ойи – гуноҳлардан покланиш ва жаннатга эришиш учун катта имкониятдир.
✅ Бу ойда шайтонлар таъсирининг заифлаши билан инсон ўз нафсига қарши мустаҳкам тура олиш имкониятига эга бўлади..
✅ Жаннат эшиклари очиқлиги инсоннинг кўпроқ савобли амалларга интилишини англатади.
✅ Жаҳаннам эшиклари ёпиқ экан, гуноҳлардан қайтиб, тавба қилишнинг энг яхши вақтидир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#видеолавҳа

Фатвога журъатлироғингиз дўзоҳга журъатлироғингиздир

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Mavzu: "Мавзу: «РАДИКАЛИЗМ ВА УНИНГ ХАТАРЛАРИ».

✅ 1:47 - «Агар бирор масалани билмасак, кимдан сўрайлик?»

✅ 3:09 - Кимни биз «мутаассиб» дея оламиз?

✅ 5:50 - Нега Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг даврида мазҳаб бўлмаган?

✅ 7:45 - Мазҳабга эргашиш керакми ёки оят-ҳадисга?

✅ 12:28 - «Мужтаҳид» ким?

✅ 15:05 - Амалдаги фатволарни «Рожиҳ» ва «маржуҳ»га ажратиш беодоблик эмасми?

✅ 16:05 - Нега Ўрта Осияда Ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган?

✅ 17:55 - Мужтаҳидлик даражасига етмаган инсон муайян бир мазҳабни ушлаши шартми?

✅ 18:31 - Фиқҳ нима?

✅ 19:35 - Мазҳаблар - тарқоқлик аломатими?

✅ 22:11 - Уламолар Аллоҳнинг валийларидир.

✅ 24:34 - Калажак авлодни радикал ғоялардан асрашнинг йўли борми?

✅ 30:23 - Хулоса

Мутахассис: Элёржон домла Эрпўлатов - Тошкент вил. Бўстонлиқ тум. «Олимжон ота» жомеъ масжиди имом-хатиби.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА АЖРИМЛАР САБАБИ (1-қисм)

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
САВДОДА ЯШИКНИНГ ВАЗНИНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ
#савдо

❓1560-CАВОЛ: Айрим савдогарлар боғлардан мева сотиб олишаётганда ҳамма яшикларни тарозида тортишмайди. Одатда яшиклар 1,5 дан 1,7 кг чиқади. Аммо савдогар умумий қилиб 2 кг чиқариб ташлайди. Уларнинг бу ишлари шариат бўйича жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бундай савдони фосид (ношаръий иш ёки сифат аралашган) савдо дейишган. Савдо битими тақозо қилмайдиган, томонларнинг бирига наф келтирадиган ёки сотиладиган маҳсулот (товар)га зиёдалик берадиган шарт ила битим тузиш савдони фосид қилади. Бу ерда яшикларни ҳақиқий оғирлигидан кўпроқ ҳисоблаш харидорнинг фойдасига ишламоқда. Масалан, савдогар бир ярим килоли яшикни икки кило деб умумий оғирликдан чиқариб ташласа, ярим кило мевани ноҳақдан эвазсиз олаётган бўлади. Натижада бировнинг ҳақини ноҳақ ейиш юзага чиқади. Буни тўғрилашнинг йўли барча яшикларни мева солишдан олдин ёки кейин тортиб, яшикларнинг умумий оғирлигини ҳисоблаш ёки оғирлиги бир хил бўлган яшиклардан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 19 Февраль Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Дуо қабул бўлиши учун

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);

2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;

3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;

4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;

5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;

6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;

7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;

8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;

9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Beautylish_Соғлом бўлинг🍀
.Кимда ким ҚУРОН укиб билса аммо ҚУРОН КИТОБИ олишга имконияти булмаса ва САҲАРЛИК ЁКИ ИФТОРЛИКГА ОЗИҚ-ОВҚАТИ БЎЛМАСА ёки шароити йўқ оилаларни билса бехижолат бизга мурожаат қилинглар.
                     +(998) 94.248-90-00
                     +(998) 94.127-96-90
                     +(998) 94.321-00-54
                     +(998) 99.577-09-83
                     +(998) 99.701-09-83
                     +(998) 93.457-50-20
                     +(998) 94.020-25-22
                    +(998)  50.779-33-22
Рамазон ойида озиқ-овқатлар еки КУРОН КИТОБИ етказиб берилади.
Илтимос шуни тарқатиб юборинглар
Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри берилади" деганлар


Репост из: Bayyina.uz
Жаннат аҳлининг амали
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ أَعْرَابِيًّا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ ﷺ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: "تَعْبُدُ اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ، وَتُؤَدِّي الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ". فَقَالَ الْأَعْرَابِيُّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلَا أَنْقُصُ. فَلَمَّا وَلَّى، قَالَ النَّبِيُّ ﷺ: "مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا".


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:
— Мени бир амалга йўллангки, уни қилсам, жаннатга кирайин, — деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан Унга ибодат қил, фарз қилинган намозни тўлиқ ўқи, фарз қилинган закотни бер ва Рамазон ойида рўза тут, — дедилар.
Аъробий айтди:
— Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен бунга бирор нарсани қўшмайман ҳам, камайтирмайман ҳам.
У ортига бурилиб кетганида, Пайғамбар алайҳиссалом:
— Кимни жаннат аҳлидан бўлган бир кишига қараш хурсанд қиладиган бўлса, шу одамга қарасин, — дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Ушбу ҳадисда жаннатга элтувчи энг асосий амаллар ҳақида маълумот берилмоқда. Аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннатга олиб борувчи амални сўраганда, унга Ислом динининг устунларидан тўрттасини баён қилдилар:
Аллоҳга ширк келтирмасдан Унга ибодат қилиш – яъни Аллоҳдан бошқани илоҳ деб билмаслик, Унга ҳеч қандай шерик қўшмаслик. Бу –Исломнинг энг асосий тамойилидир.
Фарз намозларни адо этиш. Намоз Ислом динининг устуни бўлиб, уни тарк этиш катта гуноҳлардан ҳисобланади.
Закот бериш – моли нисобга етган ҳар бир мусулмоннинг закот бериши кераклиги. Бу жамиятда адолат ва ижтимоий барқарорликни таъминлайди.
Рамазон ойида рўза тутиш. Рўза – инсонни тақвога олиб борувчи, нафсини тарбия қилувчи муҳим ибодатдир.

✅Исломнинг асосий устунлари сифатида талқин этилган амалларни сидқидилдан бажарган инсон жаннатга лойиқ бўлади.
✅Фарз амаллар мусулмон учун жуда муҳим, уларни тарк этиш катта гуноҳдир.
✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннат аҳлидан бўлган кишини башорат қилиб, унга ишонч ва хушхабар бердилар.
✅Ҳар бир мусулмон жаннатга элтувчи амалларга маҳкам ёпишиши лозим.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИДА ҲАМ ҚОРИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш тадбирлари Тошкент вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан, кеча 2025 йил 17 февраль санасида Тошкент вилояти вакиллигида вилоятдаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга керакли тавсияларни бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон ва Кувайт етакчиларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Вслед за переговорами лидеров Узбекистана и Кувейта состоялось подписание двусторонних документов

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

По итогам переговоров Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Эмир Государства Кувейт Шейх Мишааль ас-Сабах приняли Совместное заявление о развитии узбекско-кувейтских отношений всеобъемлющего партнерства. Подписан ряд межправительственных и межведомственных документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hujjatlar

Дўстларингизга ҳам улашинг:
'https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA0' rel='nofollow'>https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA0


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ал-Кувайт шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг музокаралари бўлиб ўтди

В Эль-Кувейте состоялись переговоры Президента Шавката Мирзиёева и Эмира Шейха Мишааля ас-Сабаха

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Показано 19 последних публикаций.