Репост из: Bayyina.uz
Рамазон – мағфират ойи
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ:
"إِنَّ لِلَّهِ عُتَقَاءَ فِي كُلِّ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ، لِكُلِّ عَبْدٍ مِنْهُمْ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ."
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Рамазон ойининг ҳар куну кечасида Аллоҳ (дўзахдан) озод қилган бандалар бўлади. Уларнинг ҳар бирига (Аллоҳ томонидан) мустажоб дуо берилган".
(Сунан ат-Термизий, 682; Ибн Можа, 1643)
Бу ҳадисда рамазон ойининг фазилати ва унинг кишига берилган улуғ неъматлардан бири эканлиги баён қилинган.
1. Аллоҳ ҳар куну кеча бандаларни дўзахдан озод қилади. Рамазон ойи Аллоҳнинг мағфират ва раҳмати билан тўлган ойдир. Бу ойда ҳар куни ва ҳар кечаси дўзахдан озод бўлган бандалар мавжуд бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг чексиз раҳматини кўрсатади.
2. Ҳалисда рамазон ойида қилинган дуолар орасида ҳар бир банданинг мустажоб дуоси ҳам мавжуд бўлиб, унинг ижобат бўлиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Бу ойда бандаларнинг дуолари қабул қилинадиган Аллоҳ таолонинг махсус вақти мавжудлиги ҳам англатилган. Шундай экан, мусулмон киши ушбу муборак ойда кўпроқ дуо қилиши одат қилмоғи лозим.
3. Рамазон – мағфират ойи. Бу ой – гуноҳлардан покланиш, тавба қилиш ва Аллоҳга яқинлашиш имкони. Ҳар кеча ва кундузи Аллоҳ томонидан дўзахдан озод қилинганларнинг борлиги, гуноҳларни кечиришда Унинг қандай буюк марҳамат соҳиби эканини кўрсатади.