„Полвонкўл" жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Балиқчи тумани,„Полвонкўл“ Жоме масжиди Имом-хатиби Абдуқаххор домла Раззақовнинг телеграмдаги расмий сахифаси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
#mutolaa #inson
🦠🫷ИНСОННИ ГУНОҲДАН ТЎХТАТАДИГАН НАРСА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

😄Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

📿 «Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).


💬 Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: «Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641).

⚖️ Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.


⚡️Гўзал ахлоқдан маҳрум қилади

💬 Зинонинг яна бир зарари шуки, қайси инсон шу ёмон йўлда юришни одат қилган бўлса, у ахлоқ-одоб масаласида энг паст даражага тушиб кетади. Силаи раҳм қилиш ўрнига қариндошлик ришталарини узади. Дағал муомалага одатланади. Ўзгалар ила қўпол муомала унга оддий ҳолат бўлиб туюлади. Очиқ юзлилик ўрнига хўмраяди. Дилозорлик, фаҳш сўз айтиш, сўкиш-сўкиниш каби иллатлар айни зино ва бузуқликнинг натижасидир. Покиза ахлоқнинг асоси тўрт нарсадан иборат: ҳикмат, шижоат, иффат ва адолат («Иҳёу улумиддин»).

🤦Зинокор ва бузуқилар иффатдан маҳрумдирлар. Бу йўлда юришга одатланган инсонда на ҳикмат бўлади, на шижоат. Улар иффатларини йўқотиб бўлган ва адолатдан буткул узоқ бўлади. Улар гўзал ахлоқ неъматидан маҳрум бўлади. Бу маҳрумликлар жуда катта зиёндир.


📖 «Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

    👀 Тасаввур қилинг, отангиз Сизни кўриб турибди

    📿 Расулуллоҳ ﷺ мени кўргани келдиларми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Uzbekistan Airways Тошкент — Жидда рейсларига умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

..."Ҳаж 2025" дастури бошланганлиги муносабати билан, 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди...
➡️ Батафсил

🗣 11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди!

...“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда. Шу чоққача бўлиб ўтган 81 минг 116 та тадбирда 494 327 нафар юртдошимиз қамраб олинди...
➡️ Батафсил

🗣 Кўчат экиб, боғ барпо этиш – садақаи жория

...Пойтахтимизнинг Бектемир туманида 4 гектар майдонга 1500 тупга яқин кўчат ўтқазилди. Бу жараёнда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчиликларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда пойтахтимиз имом-хатиблари фаол иштирок этдилар...
➡️ Батафсил

🗣 Улуғ ғоямиз: "Жаҳолатга қарши — маърифат"

...Дин ишлари бўйича қўмита, Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Чилонзор туманидаги 195-мактабда "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имоми Раҳимберди домла Раҳмонов иштирокида "Неъматлар шукри ила зиёда бўлади" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди...
➡️ Батафсил

🗣 Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди

...12-апрель куни Боғот туманидаги “Мир Ҳошим бобо” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Маросимда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, туман имом-хатиблари, мутасаддилар, маҳалла фаоллари ва нуроний кексалар иштирок этди...
➡️ Батафсил

🗣 Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди

...Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ректоримиз У.Ғафуров бошчилигида проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, бир гуруҳ ўқитувчи, ходимлар институт асосий биноси атрофига иқлимга тез мослашадиган, кислород кўп ишлаб чиқарадиган игна баргли ва мевали дарахтлар, гуллар экишди.

Институт ҳудудида экилган кўчатлар “Яшил макон”га айлантириш билан бирга ёшларни, талабаларни табиатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, динимизда айтилганидек хушманзара боғ-роғлар барпо этиб атроф-муҳитни обод қилишдир..
..
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АГАР ЭНГ БАХТЛИ ИНСОН БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

#video #baxtli #inson
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Andijonhanafiylari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hadis
🤝 Беморни зиёрат қилиш фазилати...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурун касални кўрса, унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (11.04.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Репост из: Muslimun.uz
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

✅MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 АЛЛОМАЛАРИМИЗ:
АБУ АЛИ ИБН СИНО БОБОМИЗ (3-cон)

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.

#allomalarimiz #ibn_sino

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Andijonhanafiylari
🌙 БУТУН ЖАҲОН УЛАМОЛАРИ ЎЗАРО АҲИЛЛИК, ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИККА ЧАҚИРДИ!

📢 Ислом оламидаги нуфузли ташкилот бўлган Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга навбатдаги муносабатлари эълон қилинди. Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб, Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сано, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин каби забардаст олимлар “Уммат бирлиги”, “Тинчлик”, “Кексаларни қадрлаш”, “Ахлоқ-тарбия тушунчаси”, “Альтруизм” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.

🌙 Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам адолат ва тенглик тўғрисида чиқиш қилиб, унинг жамиятда тутган ўрнига тўхталдилар.

▫️“Адолат Ислом динидаги энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб, барча пайғамбарлар ва самовий китоблар уни қарор топтириш учун юборилгандир”, дейилади нутқда.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари адолат бандани Яратганга маҳбуб банда бўлишига сабаб эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Агар банда адолат сифати билан зийнатланиб, уни ҳаётига дастур қилиб олган бўлса, у ҳеч кимга зулм қилмайди, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беради. Натижада, у Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланади. Зеро, адолат тақвони ҳосил қилиб, ишларга хайру барака киргизади. Аллоҳ таоло айтади: “Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир” (Моида сураси, 8-оят).”.

▫️Шунингдек, чиқишда адолат хайр-баракага, одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатликка етаклаши ҳақида сўз боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу уммат модомики, гапирганда рост сўзласа, ҳукм қилганда адолат қилса ва раҳм-шафқат сўралганда раҳм қилса, яхшиликда бардавом бўлади” (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоят қилган).


💬 Муфтий ҳазрат таъкидлаганларидек, адолат қилиш инсонни ёмонликдан қайратиб, яхшиликка ундовчи улуғ фазилатдир. У оилавий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни мустаҳкамлаб, ота-она билан фарзандлар, эр-хотинлар, раҳбар ва ходимлар, давлат ва жамият ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни тартибга солади. Шунинг учун унинг долзарблиги ҳамма даврларда, хусусан, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.

😄 Шуни эътироф этиш керакки уламолар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик дин ва маданиятлар орасидаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Бундай ҳамжиҳатлик, албатта, жаҳоннинг ҳар бир бурчагида тинчликни, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Зеро, бундай ришталар турли жамиятларни бир-бирига боғлайди, яқинлаштиради. Бу борада Мусулмон донишмандлар кенгашининг ўрни бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#ulamolar #tinchlik #ahillik
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (04.04.2025)

00:00 Анонс
01:08 Юртимизнинг 2 мингдан зиёд жоме масжидида Ҳайит намози ўқилди
01:48 Муфтий ҳазратнинг Рамазон ҳайити табриги хорижий нашрларда кенг ёритилди
03:20 Андижонда навбатдан ташқари тезкор йиғилиш бўлиб ўтди
04:34 Навбатдаги сайёр тадбирлар Чирчиқ шаҳри ва Беруний туманида ўтказилди
06:06 Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда
06:50 Диний соҳа медиа вакиллари иштирокида ўқув-семинар
08:08 Корхоналар ўртасида танлов эълон қилинди
08:21 Уйли бўлиш саодати
08:59 Таҳлилнома

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
🕌 МАСЖИДЛАРДАГИ ИССИҚ СУВ ВА ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

😄Мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар доимий амалга ошириб келинади. Айниқса, байрам кунлари, катта жамоат йиғиладиган вақтларда масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан осойишталикни таъминлашга катта урғу қаратилади. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайит куни Диний идорада штаб тузилиб, масжидларда туну кун навбатчиликлар ташкил этилди. Натижада, улуғ айём кунларини тинч-осуда ўтишига эришилди.

📢 Шуни маълум қиламизки, айни кунларда ҳам масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларга маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари каби ташкилотлар мутахассисларидан иборат ҳудудий Ишчи гуруҳлари жалб этилган.

📋 Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилиб, иссиқлик ва табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда.


🗣Ўз навбатида мўмин-мусулмонлар ҳам мана шундай профилактик тадбирларни тўғри тушуниб, олиб борилаётган ишларда ҳамжиҳат бўлишларини сўраймиз. Зеро, мана шундай чора-тадбирлардан мақсад фуқароларимиз ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир.

#xabar #masjid
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖАННАТДА БОШЛАНГАН ОИЛАВИЙ ҲАЁТ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

Показано 12 последних публикаций.