Muslimun.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Андижон вилоят вакиллиги www.muslimun.uz саҳифасининг расмий-диний-маърифий канали
ГУВОҲНОМА: 📑 № 1290
https://taplink.cc/muslimun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


#xabar #diniy_talim #tavsiya
📢 Diniy ta’lim muassasalari kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan adabiyotlar ro‘yxati

🔅2025-2026 o‘quv yilida O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darslik va adabiyotlar ro‘yxati e’lon qilindi.

⚡️ Diqqat!
Kirish imtihonlarida Chet tilidan Arab  tili bo‘yicha milliy yoki xalqaro sertifikatlarga ega bo‘lgan abituriyentlarga imtiyoz (maksimal ball) berish tartibi bekor qilinadi. ⚠️Chet tili boʻyicha barcha abituriyentlar test sinovlarida to‘liq ishtirok etadilar.

📢 Qabul jarayonlariga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring:
🚀https://t.me/qabulmuslimuz

✅ O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (24.01.2025)

00:00 Анонс
00:52 “Вақф” фондининг келгуси фаолиятига доир муҳим вазифалар белгиланди
01:31 Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда
02:04 Водий сафар самарали кечди
03:41 Эътибор марказида эҳтиёжманд ва ўзгалар парваришига муҳтожлар
04:22 Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили
04:59 Мир Араб олий мадрасаси фаолияти сарҳисоб қилинди
05:40 Ҳожилар маънавий-маърифий тадбирларга фаол
06:19 Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди (Наманган)
07:12 “Нақшбандий” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди
07:48 "Ватан ҳимоячилари"га бағишланган танлов ғолиблари аниқланди
08:12 “Вақф” фондининг навбатдаги хайрия карвони йўлга чиқди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🗣 ХАЙРИЯ КАРВОНИ 500 ОИЛАГА ХУРСАНДЧИЛИК УЛАШАДИ

Бугун, 24 январь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари, маърифий китоблар ва маиший техникалар ортилган хайрия карвонлари 500 дан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар хурсандчилик улашишни бошлади.


💬Шу муносабат билан мазкур меҳр-мурувват карвонини кузатиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раҳбари Исахон Абдуллаев, мутасадди вакиллар ва ОАВлари ходимлари иштирок этди.

😄Тадбирда юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватланаётгани, ногиронлиги бўлганлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани эътироф этилиб, динимизда муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш хайрли амаллардан саналиши баён қилинди.

💬Фонд раҳбари хайрия карвони доирасида кам таъминланган оилалар, етим-мискинлар, ногирони бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзаллар, велосипед, китоблар, кўмир, иситиш мосламалари, маиший техникалар топширилиши, уч кун давомида Фонд вакиллари 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга хурсандчилик улашиши ҳақида маълумот берди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан жорий йилнинг 23-январь куни ўтказилган сайёр семинар йиғилишидан видео-лавҳа..


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣Азизлар!

🔖Хонадонингиз илм зиёсидан янада чароғон бўлишини, дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда кўришни истасангиз, фарзандларим илмли, солиҳ инсонлардан бўлсин, десангиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «ҲИДОЯТ» журналига обуна бўлинг!

«Қандай қилиб?» – дейсизми? Бу жуда осон! Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжид ходимларига мурожаат қилсангиз, кифоя. Ёки бизнинг телефон рақамларимизга қўнғироқ қилсангиз, сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ҳам ўргатамиз.

📞 (0371) 227-34-30
(0371) 240-08-23
🌐 obuna.hidoyat.uz

🧰 @HidoyatUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣Азизлар!

🔖Хонадонингиз илм зиёсидан янада чароғон бўлишини, дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда кўришни истасангиз, фарзандларим илмли, солиҳ инсонлардан бўлсин, десангиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «МЎМИНАЛАР» журналига обуна бўлинг!

«Қандай қилиб?» – дейсизми? Бу жуда осон! Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжид ходимларига мурожаат қилсангиз, кифоя. Ёки бизнинг телефон рақамларимизга қўнғироқ қилсангиз, сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ҳам ўргатамиз.

📞 (0371) 227-34-30
(0371) 240-08-23
🌐 obuna.hidoyat.uz

📱@muminalaruzb


🗣“ВАҚФ” ФОНДИНИНГ КЕЛГУСИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

✅Шу йил 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фонднинг ўтган йилдаги иш фаолияти ҳисоботи, хайрия ишлари кўлами ва келгусидаги истиқболли дастурлари кўриб чиқилди.

💬Сўзга чиққан нотиқлар Фонд томонидан кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўргатиш, беморларни даволаш, ногиронларни реабилитация қилиш, ўқув юртларида ўқиётганларнинг тўловларини қоплаш ва ёрдамга муҳтож инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техникалар улашиш борасида қилинган салмоқли ишларни юқори баҳоладилар.

😄Айниқса, турар жойга эҳтиёжи бўлган фуқароларга тўлиқ жиҳозланган уйлар қуриб берилгани, ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар учун болалар боғчаси, тикув, қандолат цехлари, сартарошхона, нонвойхона ва ўқув марказлари фойдаланишга топширилгани, бепул тиббий кўрикдан ўтказилгани, ёрдамга муҳтож оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилгани ва чекка ҳудудларда қудуқ қазиб, сув чиқариш ишлари амалга оширилгани ҳамда ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ҳам эътироф этилди.

📝Шунингдек, Фонд олдида турган муҳим вазифалар, 2025 йил учун даромад ва харажатлар сметаси, ишлар режаси ва истиқболли дастурлар лойиҳалари йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

💬 Муфтий ҳазратлари Фонднинг келгуси фаолиятида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, меҳр-мурувват тадбирлари салмоғини ошириш ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда хайрия лойиҳаларини ривожлантириш кабиларни таъкидладилар.

📝Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов Фонд фаолиятини оммалаштириш, кўчмас мол-мулклардан самарали фойдаланиш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва маблағлар айланмасида шаффофликни таъминлаш кабиларга урғу қаратди.
💬 Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 15 последних публикаций.