Forward from: Muhrim / Муҳрим
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 25 март куни коронавирусга чалинган дастлабки 55 ўзбекистонликнинг икки нафари Фарғонада, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётгани ҳақида хабар берди. Қолгани, агар хабарда бошқа тафсилотлар берилмаганидан хулоса қилинса, Тошкентдаги Вирусология институти клиникасида бўлган. Шу куни вазирликнинг коронавирусга чалинганлар сони 60 нафарга етгани ҳақидаги хабарида касаллик Истанбулдан қайтган фуқарода аниқлангани ва Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани маълум қилинди.
26 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланганлар сони 65 нафарга етгани, янги беморларнинг тўрт нафари аввалроқ Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани айтилган икки кишидан бирининг қариндошлари экани, бу тўрт кишининг бари Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганини хабар қилди. Шунда, қўлбола ҳисоб-китобдан маълум бўляптики, коронавирусга чалинган 65 нафар ўзбекистонликнинг олти нафари Фарғонада, яна бири Наманганда, қолган ҳаммаси (65 – 7 = 58) Тошкентда даволанмоқда.
Ҳозир яқинда эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жонли эфирда Наманганнинг Чортоқ туманида ҳам коронавирусга чалинган фуқаро аниқлангани ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, шундай дебди: «Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинганлар сони 65 нафарни ташкил этди. Беморларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институтида даволаш муолажаларини оляпти. Вилоятда мазкур инфекция билан даволанаётган шахслар йўқ».
Нурмат Отабеков аввалроқ: «Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган» деган мазмунда тутуриқсиз гап ҳам гапирганди. Коронавирусга чалинганлар аҳоли орасида бўлмаган, юрмаган бўлса, у ҳолда биринчи бемор ўз ҳамкасбига қандай қилиб юқтирган, чет элга чиқмаган, касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган ҳалиги 20 яшар талаба қиз қаердан юқтирган — бу саволлар жавоб берилмади, бундан кейин ҳам, катта эҳтимол билан, жавоб берилмайди. Энг қизиғи, касалланган ҳамкасб, 20 ёшли бемор талаба ҳақидаги гаплар кўчада тарқалмади, буни давлат одамлари айтди.
«Қовунчилик»да Отабековнинг ҳамкасби, Ўзбекистондаги иккинчи (ёки биринчи — ўзи нега иккита?) санитария-эпидемиология ташкилоти раҳбари Баҳром Алматов ҳам қолишмайди. Тунов куни биринчи бемор касалликни қандай қилиб бошқаларга тарқатгани ҳақида гапира туриб, «У Ўзбекистонга 250 киши билан бирга учиб келган», деганди. У ҳолда бош вазир айтган «45 йўловчи», Алматов раҳбарлик қилаётган агентлик берган биринчи кундаги ахборотда кўрсатилган «48 йўловчи» ҳақидаги гаплар қаердан олинган? У билан бирга самолётда қанча йўловчи бўлган ўзи — 45, 48 ёки 250?
Биринчидан, расмийларимиз ахборотни бермасликдан кўра бериш яхшироқ эканлигини тушуниб етишлари керак. Мен, масалан, касалланган шахслар ҳақидаги ҳамма ахборотни сўраётганим йўқ. Ана, корейслар бераётганичалик базавий ахборот етади — битта жадвалда ҳар қандай тушунмовчиликнинг олдини олиш мумкин. Бу, аввало, Отабеков ёки Алматов каби масъуллар жонли эфирга чиққанида довдирамаслиги учун ҳам керак — қўлига битта жадвал бериб қўйсанг, у қайси вилоятда қанча бемор борлигини ҳам, уларнинг ёшини ҳам, тахминан кимдан, қандай юқтирганини осон айтиб бераверади. Алдамайди.
Иккинчидан, ёлғончилар жазоланиши керак. Айниқса, оғзига келганини гапириб кетаверадиган ёлғончи амалдорлар ёлғон учун оддий одамлардан кўра икки ҳисса кўпроқ жазога лойиқ — чунки бир амалдорнинг ёлғони ёки ўйламай гапирган гапи нафақат амалдорнинг обрўсини туширади, балки давлатга бўлган ишончни ҳам пасайтириши мумкин. Шунинг учун ҳам ёлғончи амалдорлар жазоланиши керак. Очиқчасига. Токи бу уларнинг бошқа ҳамкасбларига ҳам ўрнак бўлсин.