Forward from: bakiroo
“Аҳоли ўзини ташвишга солаётган муаммо билан ёлғиз қолдирилмоқда”
“Сешанба куни Тошкент ҳавоси йил бошидан бери энг ифлос даражага етди…
Пойтахт аҳолиси ифлосланишни ҳеч бир ускунасиз ҳис қилди — ҳавода сўнгги йилларда таниш бўлиб улгурган куюнди ҳиди пайдо бўлди, лекин шу куни у айниқса ўткир бўлди. Олисдаги кўплаб бинолар туман тушгандек деярли кўринмай қолди.
Бироқ бу туманмиди ёки чанг — кўплаб ижтимоий тармоқ блогерлари ва оддий аҳоли орасида бу савол пайдо бўлганига қарамай, бирор давлат органидан жавоб бўлмади…
Аҳоли ўзини ташвишга солаётган муаммо билан ёлғиз қолдирилмоқда. Ўзини ижтимоий деб эълон қилган давлат ҳокимияти ишга ёки ўқишга кетаётган одамларга деразани очиш хавфсиз ёки йўқ, ниқоб кийиш керак ё шарт эмас ёки ташқарида қанча вақт қолиш мумкинлиги ҳақида хабар беришни шарт деб ҳисобламаяпти”.
“Ўз уйингни ўзинг асра” деган давлат ўз функцияларидан феълан воз кечганини англатадиган ғалати шиор бўларди ўтган ёмон замонда. Шундай ёндашув фақат кенгайиб бораётганга ўхшайди:
Таълим бир аҳвол: Ўз болангни ўзинг ўқит;
Тиббиёт фалаж: Ўзингни ўзинг давола;
Энергетикага касофат теккан: Ўз уйингни ўзинг исит,
Светингни ўзинг топ.
Мана энди навбат нафасга етди: ҳаво керак бўлса, ўзинг қидир. Энди ҳавони сотишга, тижорийлаштиришга ўтишадими?