Forward from: GENERALISSIMUS
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, профессор М.Рустамбоев раҳбарлигидаги нуфузли олимлар жамоаси томонидан 2024 йилда тайёрланган Жиноят кодексига шарҳга кўра, “Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш жиноятини мансабдор шахс содир этган тақдирда, ишнинг ҳолатларига қараб, қилмиш ЖКнинг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан жавобгарликка тортилиши шарт”.
Яъни, Ўзбекистондаги қарийб барча юристлар унинг дарслик ва шарҳларидан Жиноят ҳуқуқини ўрганган ҳурматли устозларимиз, агар айбдор мансабдор шахс бўладиган бўлса, унга Жиноят кодексининг 257-1-моддаси билан жазо тайинлаб бўлмайди, деб айтаяпти.
Лекин ЖИБ Наманган шаҳар суди судьяси Я.Эрматов Наманган вилоятидаги битта болалар шифохонаси бош врачи (мансабдор шахс)га Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 257/1-моддаси 3-қисми билан 3 йилу 1 ой қамоқ (бечоранинг 66 ёшли эканлигига ҳам қараб ўтирмай) жазоси тайинлаган.
Ҳукм устидан келтирилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Наманган вилояти суди судлов ҳайъати (Мадаминов, Қурбонов, Иминов)нинг эътиборини устозларимизнинг шарҳига бир неча маротаба қаратдик. Фойдаси бўлмади.
Адвокат Руслан Муҳаммадиев
@generalissimo_marshal