❗️"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг яна бир ходими машаққатли хизмат йўлида вафот этди. Ёш экан, орзулари осмон бўлгандир....
Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлигимизни маълум қиламиз.
Меҳнат кодекси 329-330-моддаларига кўра, боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:
—бир йўла бериладиган нафақани;
—боқувчининг йўқотилган иш ҳақи ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ҳар ойлик тўловларни;
—қўшимча харажатларни компенсация қилишни.
Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Мисол учун, марҳумнинг ўртача иш ҳақи 5 млн сўм бўлса, бир йилда 60 млн сўм, унинг 6 баравари эса 360 млн сўм бўлади. Демак, бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори 360 млн сўмдан кам бўлмаслиги керак.
@generalissimo_marshal