Forward from: SHOM.UZ
26-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон катта халқаро адабий анжуманга мезбонлик қилади. 16-Халқаро туркий шеърият байрами юртимизда ўтказилаётгани жуда қувонарли.
Ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган бу анжуман нуфузи жиҳатдан ҳозирча туркий дунёдаги энг катта адабий тадбир ҳисобланади. Унга бундан 32 йил олдин асос солинган. 1992 йилда Туркияда ўтказилган илк анжуманда устоз шоирлар Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн, Хуршид Даврон иштирок этган.
Бундан 2 йил олдин Туркиянинг Бурса ва Кўнё шаҳарларида ўтказилган 15-Халқаро туркий шеърият байрамида устоз Хуршид Даврон ва Зебо Мирзо билан биргаликда қатнашган эдик.
Ўшанда қардош ижодкорлар келгуси анжуман Ўзбекистонда бўлиб ўтишини ният қилишганди. Шукрки, ўша кунларга ҳам етиб келдик.
Галдаги тадбирга ҳам иштирокчи сифатида яна таклиф этилганим беҳад мамнун қилди.
Анжуманда туркий эллардан 80 дан ортиқ шоир иштирок этар экан. Умид қиламизки, анжуман адабий алоқалар ривожига муносиб ҳисса қўшади.
@shomuz - Yo‘limiz bir!