#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Шу куни пешин ва асрнинг оралиғи бўлган пайтда барча меҳмонлар тарқалишиб, ҳовлида қайнона - келиннинг ўзлари қолишди.
Мирсаид ака тушликдан сўнг қўл остидаги дўконлардан хабар олишга кетган, Сулаймон эса кўча бошидаги чойхонада улфатлари ташкиллаштирган ўтиришда эди.
Мастура опа савол назари билан "Нима иш қилай ? " деган каби жимгина қараб турган Ҳилолага ўзига яқинроқ келишга буюрди.
- Бери келинг... Қизим ... Бугун овқат қилмаймиз. Музлаткичда турли таомлар бор. Эрталабки қовурдоқдан ҳам бир товоқчада турибди.
Ўшаларни чиройли қилиб кечки соат олти яримга иситиб дастурхонга тортасиз. Унгача кўча ва ҳовлиларни бирров қараб қўйсангиз бўлди .
Айтганча , эртага эрталабдан Сулаймон икковингиз ўқишга кетасизлар- а ? Ўрганиб олгунингизча нонушта тайёрлашга қарашиб юборарман. Аммо айтиб қўяй. Сизга сахарлаб туриб сув сепишолмайман. Махалладаги аёллар гап қилиб юборишади. Лекин Сулаймонга қарашиб юборишини тайинлайман. Сиз ҳам уни шунга ўргатаверинг.
Бу ишлар ҳам бир ёмғир ёғиб ,совуқ тушгунча- да. Ундан кейин биров таъна ҳам қилмай қўяди. Демак , мени тушундингиз- а , болам ?!
Ҳилола қимтиниб "Ҳа" дея бош силкиди.
- Унда менга руҳсат . Номозларим ҳам йиғилиб қолди,- Мастура опа ўз хонасига йўл олди , ярим йўлга борганда нимадир ёдига тушиб ортига ўгирилди ,- Ҳилола, қорнингиз оч бўлса ёки кўнглингиз ниманидир тусаб қолса, ўша егуликдан беҳижолат олиб чой ичиб олаверинг. Уялиб ўтирманг . Ахир бўш қоп тик турмайди. Бўпти-ми, қизим ?!
Бу сафар Ҳилола овоз чиқариб жавоб берди:
- Хўп бўлади ... Хўп бўлади , ойижон...
* * *
Кечга яқин Мирсаид ака ласеттисини сигналини етти махаллага эшиттириб дарвоза тагида шовқин солиб тўхтатди .
- Кўзим илиниб қолибди , тўйнинг чарчоқлари энди билиняпти шекилли , - деди Мастура опа бошига рўмолини чала ярим ўраб югургилаб чиқаркан, ҳовлида куймаланишиб юрган Ҳилолага ,- газдаги човгум қайнаб турганмиди ?
- Йўў... Йўўўқ , ҳали чой қўйганим йўқ эди,- деди Ҳилола талмовсираниб , - ўзингиз кечки овқат олти яримда деганингиз учун ...
- Додангиз ишдан келишлари билан қайноқ чой тутиш одатим бор эди. Мен эшикни очгунча сиз бир чойнаккина чой қўйиб юборинг.
Кейин ҳовлига чиқиб уларни салом бериб кутиб олинг, хўпми ?
- Хўп бўлади ,- Ҳилола шундай деб ошхонага чопқиллади.
Мирсаид ака дарвоза очилавермагач , машина сигналини асабга тегадиган қилиб атайдан рулдан қўл узмай чала бошлади .
Мастура опа дарвозани очгач , Мирсаид ака уйда янги келин борми-йўқми демай ўшқириб берди :
- "Юки енгил эшак ётоғон бўлади" деганлари рост экан. Нега эшикни вақтида очмайсанлар ? Тинчликми , ё ...
- Кўзим илиниб қолибди - а, дадаси .
- Номозшомдаям ухлайдими , хотин ? Келин қани ?
Шу пайт Ҳилола бошига ҳаррир ёпинчиғини ёпганча ҳовли юзида кўриниш берди:
- Ассалому алайкум , додажон. Ишга яхши бориб келдингизми ?
- Ваалейкум ассалом,- деди Мирсаид ака бирдан шаҳтидан тушиб , - раҳмат , яхши бориб келдим ишга .
Мирсаид ака шундай деб ўз хонасига йўл олди . Кийимларини алиштириб кичик меҳмонхонага ўтар экан, янги келиннинг дастурхоннинг чиройли қилиб безатиб қўйганини кўриб авзойи янада очилди.
- Мастура , ҳов Мастура ,- дея чақирди у аёлини ва Мастура опа хонага кириб келгач дастурхонга ишора қилди, - менга қара , мана бўларкан- у оила бошлиғини чиройли кутиб олса.
Мастура опа эрига индамади, у Ҳилола дамлаб келган чойни қайтариб қуяр экан, эшик ортидаги келинига сўз қотди :
- Ўзингиз ҳам келинг , Ҳилола.
Ҳилола остонада аста бўй кўрсатди:
- Бирор нарса керакми ? Таомларни олиб келаверайми, додажон?
- Майли , олиб келаверинг, - деди Мирсаид ака ва Ҳилола ташқарига чиқиб кетгач , Мастура опага юзланди ,- менга қара , эй ! Нимага бу келининг мени "додажон" деб чолларни чақиргандек чақиряпти ? Нима кўзига шунчалик қари бўлиб кўриняпманми ? Ҳеч бўлмаса сал ёшроқ одамга муомала қилгандек "Адажон"ми , "Дадажон"ми ёки шунчаки жон қўшимчасини қўшмай оддийгина "дада" деб чақириб қўяверсин.
@Xazon_Rezgi /31