Имкониятсизлик — энг катта имконият• Фикримни оддий мисол билан тушунтираман. Ишхонамизга уйи яқин ходим доим энг кеч келар эди. Уйи энг узоғи доим ҳаммадан барвақт келиб турар эди. Бирида "кеч қоламан" деган қўрқув, бирида эса "улгураман" деган хотиржамлик бўларди.
• Айни шунинг учун ҳам одам ҳаётидаги имкониятлар унинг муваффақиятига тўсиқ бўлади.
• Сен камбағал оилада туғилсанг, бой бўлиш учун бой оилада туғилган бошқа бировдан кўўпроқ имкониятинг бор дегани. Фақат буни кўплар англай олмайди ва аввалги ҳолида қотиб қолади.
• Одамда тирик қолиш имкониятлари қанча кўпайса, жонини асрашга бўлган ҳаракатлар шунча камаяди ва натижада тирик қолиши борган сари хавф остида қолади.
• Шунинг учун тақдирнинг сенга берган имкониятсизликларидан унумли фойдалан.
• Зеро тақдирнинг сенга берган имкониятсизлиги тақдирнинг сенга берган имкониятидир!
©️ интернет
@xazon_rezgi