👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
10- ҚИСМ
Ҳамон хонадонида келин ва куёвнинг бошига тутилиши керак бўлган палакни қўйган жойидан топа олмай ҳуноби ошган Мастура опа эри тарафдан қилинган қўнғироққа йиғламоқдан бери бўлиб уланди :
- Алло...
- Эй , эсинг жойидами сен аёлнинг ? Шу пайтгача қаерда юрибсан ?
- Дадаси , келин-куёв тўйхонадан чиқиб уйга қайтар маҳал бошларига тутиладиган дуҳоба палак йўқ. Боягина ўзим назардан четда қолмасин деб ҳовлидаги ишкомнинг темирига илиб қўйгандим . Кийиниб чиққунимча йўқ бўлиб қолибди. Ярим соатдан бери қидирамиз,- Мастура опанинг диққати ошиб кетганидан овози бўғилиб қолгандек бўлди, - Икромжон, Гулруҳ, Мастубалар ҳам ҳамма ёқни тит - питини чиқариб ташлашди. ...
- Ҳе ўша палагингдан ўргилдим, тез бу ерга етиб кел. Қуда тараф аёлларини келганига қанча замон бўлди ?! Хуш келибсизлар дейдиган одам йўқ . Бу ёқда сенинг амма - ҳолаларинг ҳам бир тўп бўлиб туришибди . Уялганимдан ўзимни олиб қочиб юрибман.
- Дадаси , ҳовлиқманг. Ҳамма тўйда ҳам шунақа бўлади. Тўй кечки олтида бошланади- ю , ҳали ярим соат вақт бор.
- Сени келгунингча қанча вақт ўтади яна ? Бўл тез, ҳализамон келин - куёв ҳам келиб қолади. Она бўлиб кутиб олмасанг , бир умрлик армон бўлади. Келавергин-чи , сен айтган ўша палакни бир иложини шу ерда қилармиз, - деди Мирсаид ака аёлини тез келишга қистаб .
- Хўп , дадаси , биз аллақачон йўлга тушдик ...
Палакни Маҳина амма саранжомлик қилиб ўзи билан бирга олволган экан. Мастура опа келиши билан унинг кеч қолиш сабабини билгач , хандон отиб кулди :
- "Памить"им қурсин, келинпошша, палакни олганимни айтдим деб ўйлабман.
У опа жавобга лаб жуфтлаган эди ҳам-ки , ташқаридан карнай - сурнайнинг шодон "ғат-ғата-ғу"си эшитилди .
Мастура опанинг атрофида қариндош аёллар саф тортиб туриб олиди :
- Қудалар кириб келишяпти...
Қудалар билан кўришиб бўлишгач , ташқаридан "Келин-куёв ҳам тўйхонага келганмиш" деган хабар келди, аммо уларнинг асосий залга кириши нима учундир кечикди.
- Бунча қолиб кетишди булар ? -Маҳина амманинг диққати ошиб сўради.
- Ташқи залда муллакам келин - куёвни етаклаб ёши улуғларга салом қилдириб юрганмишлар ,- деди Мастура опанинг кичик овсини Покиза жилмайиб , - қайноталик тахтига эгаллашга киришдилар шекилли.
- Ундоқ бўлса майли , - укасининг қилиб юрган ишларига дарровда кўнақолди Маҳина амма, - бу кунларни қанча кутди-я барака топгур укам , ҳозир нима қилса ҳам ярашади унга.
Тўй шуниси билан қизиқ. Сулаймон Ҳилолани етаклаб Мастура опанинг ёнига келганда , келин янга Ҳилоланинг юзидаги тўрни хиёл кўтарди. Шунда тўйхонадаги йиғилганлар бирдан "ввоооҳҳҳ" деб юбордилар. Сабаби Ҳилола Мастура опага икки томчи сувдек жуда ўхшаб кетган эди.
Ҳилола Мастура опага яқинлашиб уч бор салом қилди.
Мастура опа уни "Кўп яшанг , қизим" дея қучоғига олганда барча бирдан қарсак чалиб юборди.
Мастура опанинг кўзларидан тинмай севинч ёшлари оқар эди.
Тўйда ҳаммадан ҳам университетнинг тўртинчи босқич физика факультети талабалари яйрашди. Айниқса куёвга жўра бўлган Раҳматилла ва Салим давранинг ўртасига тушиб чир айланиб ўйнайвериб , тўйга бошқача файз киритиб юбордилар.
Тўй эгалари югур- югур , чоп- чоп , сўрашиш - исташиш билан никоҳ базмининг қандай тугаб қолганлигини билмай ҳам қолдилар.
Ваниҳоят ёр - ёр садолари остида Сулаймон Ҳилолани ўз уйиларига бошлади.
Келин - куёвдан аввал етиб келган ёши улуғ мезбон аёллар уларни дуо-и фотиҳа ва турли туман сочқилар билан кутиб олдилар .
@Xazon_Rezgi. / 28