Forward from: Yo'lovchi
Бир ривоятга кўра, Яъқуб алайҳиссаломдан шундоқ яқинларидаги қудуқда ётиб, эгнида худди шу кўйлак бўлишига қарамай Юсуфни тополмагани, шу билан бирган олис-олислардан, Мисрдан кўйлагининг ҳидини қандай сезгани ҳақида сўралади. У зот ҳам бу саволга баъзан қалб кўзи ҳамма жойни кўра олишга қодир бўлиб очилишини, баъзан эса оёғининг остини кўролмайдиган ҳолатга тушишини айтадилар.
Демак, баъзан бир хил ҳаракат ва меҳнат қилсак ҳам фалончи, писмадончиларнинг ишлари юришиб, бизники орқага кетиши мумкин. Ва бу ҳолат биз билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Ваҳоланки, биз биринчи бўлиб ўзимизга юкланамиз, ўзимни койиб, руҳимизни туширамиз. Биздан устун бир Қувват, режаларимиздан устун тадбир борлигини унутиб қўямиз. "Мен эплолмайман!" дея куйинамиз, ҳолбуки, Аллоҳ йўл қўймаётган ёхуд биз шу ҳолатга тайёр ва муҳтож бўладиган вақтни куттираётган бўлиши мумкин.
Яъқуб алайҳиссалом айтганларини эсланг: "Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман" ("Юсуф",86). Сўнг Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳиссаломга шундай дейди: "Сенга нега Юсуфни қайтариб берганимизни биласанми? Чунки сен фақат Биздан нажот кутдинг".
Шунингдек, Атауллоҳ Искандарий ҳам бу қиссадан ҳиссани шундай изоҳлайдилар: "Кимки бирор бир борада Аллоҳга ишониб, суянса, бу борада Аллоҳ унинг мададкори бўлади, тангликдан олиб чиқади. Ким бир борада Аллоҳдан бошқага ишонса, Аллоҳ уни ишонгани билан ўз ҳолига ташлаб қўяди."
Бу ҳақида кўп ёзаман. Кўпи одатга, ҳатто характеримга айланиб боряпти, шукр. Лекин баъзи жойларда қаттиқ қайғу-кадар чоғида унутиб қўяман, гоҳида. Мия такрорлашни яхши кўради, ёзаётганларим аввало ўзимга, кўп ҳолларда ўзимга сўнг эса сизлар — севимлиларимга шивирлайман. Идрок тилдан қалбга тушсин дейман-да.
Шундай экан, барча нуқсонларимиз, эплолмаслигимиз, бўлолмаслигимиз, йўлдан адашишларимиз ва ҳақиқатларни ҳар доим унутиб қўйишимизга қарамай: "«Биздан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин..." (Фотир, 34)
✍️@umidaaziz