Yo'lovchi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


#anglash

Кишининг воқеа-ҳодисаларга муносабати иймони ўлчовида бўлар экан. Юраги иймон нури билан лиммо лим тўла, қадарига таслим, Аллоҳга таваккулда бўлган инсон энг оғир мусибатни ҳам, улкан шодликни ҳам совуқонлик ва хотиржам "Алҳамдулиллаҳ" билан қарши олар экан...

@umidaaziz


Кишининг ранги қоронғуда маълум бўлади. Мушкул пайтларда ёнингда бўлганларни авайла...

✍️@umidaaziz


Қирқ янглиш билан дўст, бир янглиш билан душманга айланасиз.
Бирга ичган чой, қаҳвангизга ишонманг...


✍️@umidaaziz


Бугун уч йилдан кейин биздаям қорча сепилгандай бўлди.

@umidaaziz


Одамови эмасман.
Фақат муносиб тингловчи топилмайдиган ва ҳатто ундайларни учратишдан умидим узилган даврнинг барбод диалоглари, бемаъни суҳбат, ўртамиёна ҳис-туйғу, самимиятдан йироқ мулоқотлари, шунчаки тил учидаги муносабатлардан узоқ бўлишни афзал кўраман.

Шуниси яхшироқ...

✍️@umidaaziz


Нонушта уй билан хайрлашув дастурхони. Уйдагиларни соғ-саломат эшикдан қайтиб киришини тилаб ёзилган ният дастурхони. Шунинг учун ҳам нонушта бахтиёрлик туйғусини беради. Нонушта дастурхони ҳозирлаш билан бизга меҳр-муҳаббати, ғамхўрлигини изҳор этадиган яқинларимизнинг боришга шукр...

@umidaaziz


БОЛАЛАРГА БЕРИЛГАН РУҲИЙ ЗАРБАЛАР

Ўз дарди билан банд бўлиб, фарзандини меҳрга муҳтож қолдириш;

Тарбиялаяпман деган ўйда болани ҲАҚОРАТ қилиш;

Эри (аксарият ҳолатда аёллар!) ё хотини, ёки унинг оиласи билан боғлиқ муаммоларни бола билан муҳокама қилиш; (Бола ўзини ота-онасидан бирини танлашга мажбур сезади)

Ўз фарзандларини бошқаларнинг олдида танқид қилиш, танбеҳ, дакки бериш; (Боланинг қалби озор кўради, ўзини ерга урилган ҳис қилади)

Болалар орасида айирмачилик қилиш; (Ўзига ишонч пастлиги, асабийлашиш, руҳий зиқлик каби касалликларнинг пойдевори болаликда қўйилади.)

Оилавий турмушдаги бахтсизлигига болаларни сабабчи қилиш — "Сенларни деб шу одамга чидаяпман..." ваҳк.

Мен бўлмадим сен бўл, мен қилолмадим сен қил, деган ўйда боладан ўзининг орзу-истаклари йўлида фойдаланиш; Бунда бола ё сизга аччиқ қилиб истагингиз аксини қилади ёки умр бўйи сизни хурсанд қиламан деб ўзи бахтсизликда ўтиб кетади.

✍️@umidaaziz


Адолатнинг тарозиси билан ўйнашсанг, эрта бир куни сен ҳам шу тарозида тортиласан.

@umidaaziz


#ўзимга_эслатма

Насибани мажбурлаш бошга мусибат келтиради...

✍️@umidaaziz


Кетди...

Ҳаммага ўхшаб уям кетди...


✍️@umidaaziz


#шунчаки_эмас

Анча йиллар олдин динни унинг-бунинг оғзидан ўрганаётган бир чаламулла, масъулиятсизлигини "Хотин, бола-чақа дўзахнинг олови. Уларга шафқат қилмаслик керак" дея ёқлаганига гувоҳ бўлгандим. Ўз кўзларим ва қулоқларим билан. Айни пайтда бу одам ҳаётда ва уни кўрган кишининг тилига биринчи бўлиб: "Аллоҳ ҳеч кимни шу одамнинг кўйига солмасин!" деган дуо келади. "Дўзах олови" дея неъматлигини инкор қилган фарзандлари бугун ҳаётда ўз ўрнини топган, у киши эса ўзига берилган неъматларнинг неъматидан бебаҳра ўтиб кетмоқда. Яшаш эмас бу, шунчаки, дунёда бир ўринни банд қилиб, кислородни исроф қилиб ўтиб кетиш...

Илмиҳолга доиир таржима қиляпман. Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари, бобига келгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб кетди...

✍️@umidaaziz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муғлада қишнинг чилласида бодом гуллади...

Умр ўтиб эмас, оқиб кетяпти...

@umidaaziz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёлғондан "яхшиман" деб қўйсам, ишонади.
Шунчалик мендан хабари йўқ...

@umidaaziz


#тушунган_тушунди

Эрим: — ЧАТГПТ нима?

Мен: — Менинг ризқимга болта уриш учун яратилган дастур.

Бир муддат сукут ва узоқ кулгу.... 🙈😁

✍️@umidaaziz


Эркак ўқитувчи ёш қизчалар тақадиган соат тақарди. Талаба қизлар уни масхара қилиб, устидан кулишарди. Ҳатто кўп бора байрамларда ўқитувчига эркаклар соати ҳадя қилишди. Ўқитувчи маҳзун табассум билан ҳадяни қабул қилар, лекин барибир ўша эски пушти тасмали соатни тақаверди.
Сўнг билдиларки бу соат эркакнинг йиллар аввал вафот этган қизига тегишли экан..!
Уят ва пушаймонликдан лаблар тишлар орасида қолди...

Нақадар оқилу доно бўлсак-да, ақлимиз бошимиздан ошиб тошиб кетаётган бўлса-да, ҳар қандай ҳолатга "бирор сабаби бордир!" деган маъно деразасидан қараганимиз маъқул.
Кишиларнинг ҳеч кимга айтолмайдиган, айтганида минг чандон кўпроқ азобини ҳис этадиган дардлари билан ўйнашиш инсонликнинг ҳеч қайси қолибига сиғмайди...


✍️@umidaaziz


Ей хоҷа чаро ту бе хабари,
Рӯзону шабон дар талаби симу зари.
Сармояи ту аз ин ҷаҳон як кафанаст
Он ҳам ба гумонҳастки бари ё набари


Яъни: “Эй хожа! Сен бу дунё асрорларидан бехабарсан Тун-у кун мол-у дунё ҳирсидасан. Бу дунёдан сенга тегадигани бир газ кафандир. Уни ҳам олиб кетоласанми, йўқми – гумон...”

✍️@umidaaziz


... Ҳозир сенга қўнғироқ қилсам, нима дейишимни билмайман, нима дейсан, қанча вақт жим туриб қоламиз. Ҳозир қўнғироқ қилсам сенга, қўнғироқ қила олсам ва ўзим билган барча тилларда "ҚАЙТ" десам сенга, дея олсам қанийди...

🕯Жамол Сурайё

✍️@umidaaziz


Мактабда математикадан яхши ўқимадим. Энг ёмон кўрганим аҳмоқона қўшиб- чатиб, айириб, бўлиш ва кўпайтириш эди. Шунинг учун ҳам ҳаётда ҳисоб-китобсиз яшадим. Шунинг учун ҳам плюс ва минуснинг ўртасида юрмайман.
Одамларни ё яхши кўраман ёки юз ўгираман...

✍️@umidaaziz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маззали ҳиндча пирог рецепти 😁

Диэтадагилар бемалол томоша қилиш мумкин.

@umidaaziz


#дуо

Аллоҳим, дуоларим ижобатига тўсиқ бўлган гуноҳларимни авф эт...

@umidaaziz

20 last posts shown.