Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолияти мувофиқлаштирилади
Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик, давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик, ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш ҳамда экологик кун тартиби, шу жумладан, иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилинади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Президентимизнинг мазкур қарорига асосан ташкил этилаётган Мувофиқлаштирувчи кенгаш мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, барча соҳаларда бошланган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.
@a_xaitov