Posts filter


Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Президентимиз ташаббуслари ЎзЛиДеПнинг ҳар бир оилани уй-жойли қилишдек эзгу вазифаси рўёбига хизмат қилади

Давлатимиз раҳбари раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши, массивга берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни эса 3 ойдан оширишга йўл қўйилмаслиги қатъий таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда жорий йилда 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисоб-китоб қилингани, Янги Тошкентда қўшимча 15 минг хонадон барпо қилиниши ва бу уйларда “яшил” энергиядан фойдаланилиши қайд этилди.

Энергия барқарорлигини таъминлаш учун хусусий шериклик асосида 100 мегаватт-соат сиғимли электр сақлаш қуввати ўрнатилади. Янги Тошкентдаги уйларни иситиш ва совутиш марказлашган тригенерация тизими орқали бўлади. Барча бино-иншоотларга юқори энергия самарадорлик талаблари жорий қилинади. Транспорт, ёритиш тизимлари ва зарядлаш станциялари фақат “яшил” талаблар асосида бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуслари ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ижросига хизмат қилади. Зотан партиямиз “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” деган шиорни амалда татбиқ этишни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

@a_xaitov


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўтказилган мулоқотларда девелоперларнинг кўпчилиги ер олиш, кредит, қурилишга рухсат, инфратузилма, фойдаланишга топшириш, уйларни сотиш билан боғлиқ масалаларни кўтарган.

Мисол учун, ўтган йили 5 минг хонадонли 150 та кўп қаватли уй айланма маблағ етмагани учун битмай қолган. Бу борада банкларнинг хориждан жалб қилинган маблағдан 310 миллион долларни қурувчиларга айланма учун бериш таклифи маъқулланди.

18 минг хонадон газда индивидуал иситиладиган қилиб қурилгани учун фойдаланишга қабул қилинмай турибди. Мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ҳар бир ҳолатни ўрганиб, масаланинг ечими бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш топширилди.

Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш зарурлиги қайд этилди.

Марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган.

Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метр хонадон қурилади.

Жорий йил “Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади.

Ҳозир “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул ягона ташкилот бўлмагани учун, ер қаердан ажратилади, инфратузилма қандай бўлади, қаерга дарахт экилади, суғориш ва дренаж тизими қанақа ўтказилади, деган саволларга жавоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

Мутасаддиларга халқаро экспертларни жалб қилиб, келгуси беш йил учун уй-жой сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда таъкидланганидек, девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларни пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга бу массивларга кўчиб келадиган аҳолининг талабини ҳисобга олиб пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили уй-жой қурилишида Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Самарқандда ишлар яхши ташкил қилингани айтилди.

Лекин “Янги Ўзбекистон” массивларидаги ишларнинг бориши қониқарсиз экани қайд этилди.

Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарёда эса инфратузилма ва қурувчилар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Хоразмда 98 та, Бухорода 65 та, Жиззахда 19 та, Навоийда 12 та аукционда сотиб олинган ерда қурилиш бошланмаган.

Баъзи хонадонлар аҳоли ва инфратузилмадан узоқ, талаб бўлмаган жойда қурилгани учун бир йилдан бери сотилмаяпти.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных задачах в области высшего образования и науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #ilmfan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра обороны Российской Федерации Андрея Белоусова.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Японии во главе с президентом Японского агентства международного сотрудничества (JICA) Акихико Танакой.

#Mirziyoyev #qabul #JICA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев паррандачиликни ривожлантириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией мер по развитию птицеводства и эффективному использованию пастбищ.

#Mirziyoyev #taqdimot #parrandachilik #chorvachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз",

– дейилади Президентимиз мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Соединенных Штатов Америки Дональда Трампа с официальным вступлением в должность.

В своем послании глава нашего государства выразил уверенность, что в новый президентский срок Дональда Трампа международный авторитет и роль США на глобальной арене, экономическая мощь и потенциал страны продолжат возрастать.

Узбекистан высоко оценивает и ценит политику Соединенных Штатов, нацеленную на поддержку независимости, суверенитета и территориальной целостности нашей страны.

«Хотел бы отметить, что в течение Вашего первого президентского срока в отношениях между Узбекистаном и США началась новая эпоха стратегического партнерства и наш диалог вышел на более высокий уровень. Мы заинтересованы в дальнейшем развитии долгосрочного сотрудничества как на двусторонней основе, так и в рамках многосторонних платформ»,

– говорится в послании Президента Узбекистана.

Шавкат Мирзиёев также пригласил Дональда Трампа посетить Узбекистан с визитом.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #jihozlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией Счетной палаты об итогах проделанной работы в 2024 году и основных задачах на 2025 год.

#Mirziyoyev #taqdimot #moliya #nazorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

15 last posts shown.